Items filtered by date: January 2018

Қобулдаги террор қурбонлари хотирасига Париждаги Эйфел минораси чироқлари ўчирилади

Франция пойтахти ҳокими Анн Идалго Парижликлар Қобулдаги террор хуружи қурбонларига мотам тутиб, Эйфел минорасининг чироқларини ўчириш хусусида кўрсатма берди. “Бугун ярим тунда чироқлар ўчирилиб, мудҳиш ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмган бегуноҳ инсонларни хотиралаймиз. Биз афғон халқи билан биргамиз”, деди ҳоким хоним.

Read more...

Ҳоким Исломга қарши сўзлари учун узр сўради

Ҳоким Исломга қарши сўзлари учун узр сўради

Австралиянинг Лонсестон шаҳрида бўлиб ўтган фуқароликка қабул қилиш тадбирида мусулмон аёл ҳақорат қилинди. Ислом динини қабул қилган асли япон миллатига мансуб Рина Йошизава Австралиянинг янги фуқароларига паспорт бериш тадбирида қатнашаётганида, тўсатдан Исломга нисбатан нафратли насроний томонидан дўқ-пўписаларга дучор бўлди.

Read more...

Қозоғистонда номаълум киши кўчада қолган оилага уй ҳадя қилди

Қозоғистонда номаълум киши кўчада қолган оилага уй ҳадя қилди

Суд қароридан сўнг бошпанасиз қолган оилага номаълум саховатли инсон уч хонали уй ҳадя қилди.  Болалар уйида катта бўлган қарағандалик Евгений Дмитриев турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан эски уйда яшаётган эди. Аммо бирдан пайдо бўлган қариндоши суд орқали ундан уйини тортиб олди. Оқибатда Дмитриевлар оиласи нафақат уйдан, балки ишидан ҳам айрилди. Маҳаллий нашрларда мазкур воқеа ҳақида мақоллалар чиққач, номаълум ҳомий уларга жиҳозланган уч хонали уй совға қилди. Оила бошлиғининг айтишича, у бу ишни ким қилганини ва кимга миннатдорчилик билдиришни билмайди.

Read more...

Каталония парламентидаги мусулмон аёл ирқий камситишга қарши курашишга бел боғлади

Каталония парламентидаги мусулмон аёл ирқий камситишга қарши курашишга бел боғлади

 Республикачилар партияси рўйхатида 10-рақамда турган 36 яшар Нажот Дриуиш хоним Каталония парламенти депутати бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.  Икки фарзанднинг онаси бўлган Дриуиш хоним ижтимоий соҳа мутахассисидир. У янги лавозимида Каталония сиёсатчилари орасида одат тусига кирган ирқчиликка қарши курашмоқчи.

Read more...

Мусулмон она фарзандининг қотилини афв этди

Мусулмон она фарзандининг қотилини афв этди

Сулаймон Абдул-Мутакаллим уйга қайтаётганида босқинчилар томонидан ўлдирилди. Унинг онаси, Руқия ўз айбига иқрор бўлган 14 яшар Джейвон Коултерга қарата: “Ҳаётингни яхши томонга ўзгартириш учун сенга ва онангга ёрдам беришга тайёрман. Сенга нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ. Ислом бизни раҳм қилишга ўргатади”, деди.

Read more...

Cенсация: Трамп мусулмонлардан узр сўрамоқда

Cенсация: Трамп мусулмонлардан узр сўрамоқда

 АҚШ президенти Доналд Трам мусулмонларга қарши айтган сўзлари учун афсусда эканлигини айтди. Унинг шов-шувли таассуфи “Хайрли тонг, Британия” теледастурида янгради. Телебошловчи “асл Трамп” билан суҳбат қилиш ниятида эканлигини айтди ҳамда АҚШ президентини халқаро ҳамжамият, британияликлар ва мусулмонлардан аксилислом характердаги ҳақоратомуз чиқишлари учун кечирим сўрага чақирди.

Read more...

Жаҳоннинг машҳур молия мутахассислари криптовалютани “пуфак” деб таърифлашди

Жаҳоннинг машҳур молия мутахассислари криптовалютани “пуфак” деб таърифлашди

Жаҳон молия тизимида ном чиқарган корчалонларидан бири Джордж Сорос биткоин ва қолган криптовалюталарни “ғирт пуфакнинг  ўзи” деб баҳолади. РИА Новостининг хабар беришича, жаноб Сорос бу ҳақида Давосда бўлиб ўтаётган Халқаро иқтисодий форумда айтиб ўтган. “Биткоин валюта эмас. Валюта маблағларни барқарор тарзда жамғариш воситасидир.

Read more...

Японияда Исломнинг ривожланиши

Японияда Исломнинг ривожланиши

Мусулмон манбаларида Япония ҳақида илк ва қисқа маълумотлар Х асрдан бошлаб учрайди. Хариташунос Абдуллоҳ ибн Хордабек (820–912/913) ўзининг «Йўллар ва юртлар харитаси» китобида Хитой шарқидаги ерлар ҳақида айтиб ўтиб, уларни қуйидагича ифодалайди: «Бу ерлар олтинга бой, одамлари итлар ва маймунлар учун олтиндан камарлар, олтин иплардан тунукалар ясайдилар», «Бу юртдан олтин ва қора дарахт эскпорт қилинади». Айрим мутахассислар (Ж.Седерс, И.Бёрд) ушбу ёзувларни Япония ҳақида араб манбаларида учрайдиган илк маълумотлар деб ҳисоблашади. Лекин ҳозирча бу аниқ исбот ва далилга эга гап эмас.

Read more...

Мусулмонлар бағрикенг бўлиб чиқишди

Мусулмонлар бағрикенг бўлиб чиқишди

2017 йилнинг15–20 декабр кунлари Россиянинг 48 ўлкасидаги 137 аҳоли яшаш пунктларида ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар натижаларидан аён бўлишича, Россия аҳолисининг динларга муносабати сўнгги 10 йилда сезиларли даражада ўзгармаган.

Read more...

Эронда ўғрилик жиноятига қандай барҳам берилмоқда

Эронда ўғрилик жиноятига қандай барҳам берилмоқда

Маълумки, шариат қонунларига кўра, ўғрининг қўли кесилади. Эрон Ислом республикаси бу қонунга амал қилинадиган давлатдир.
Мамлакатда биринчи марта ўғрилик қилгани учун ўнг қўлининг тўрт бармоғи, иккинчи марта ўғрилик қилиб қўлга тушса, чап оёғи кафтининг ярми кесиб ташланади. Бу қонун фақат майда ўғриларга эмас, йирик коррупционерларга ҳам тадбиқ этилади.

Read more...
Subscribe to this RSS feed