Items filtered by date: March 2018

Германияда янги исломий маданият маркази қурилади

Германияда янги исломий маданият марказини қуриш режалаштирилмоқда, қурилиш ишлари 2022 йилда якунланади. Кёлнда бош қароргоҳи жойлашган Исломий маданият марказлари иттифоқи (VIKZ) яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида янги Исломий маданий-маърифий марказ лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақида mynet.com сайти хабар бермоқда.

Read more...

Бангладешликлар учун Тож-Маҳал нимага керак?

Бангладешда Дакка шаҳри яқинида барпо этилган Тож-Маҳалнинг кичрайтирилган нусхаси оммалашиб бормоқда. Айниқса, ҳақиқий Тож-Маҳални бориб кўришга имкони йўқ камбағал аҳоли ва ўрта синф вакиллари бу жойни жуда хуш кўрадилар, деб хабар беради Scroll.in.

Read more...

ЕИ: Ислом ўтмишимиз, ҳозиримиз ва келажагимиз

Европа комиссиясининг Биринчи вице-президенти Франс Тиммерманснинг Европа имомлари билан 28 март кунги учрашувини Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо олти давлат – Белгия, Болгария, Германия, Италия, Нидерландия ва Франция олқишлади.

Read more...

Меҳнат муҳожирларига ҳазратимизнинг илмий мероси ўргатилади

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий мероси Россиядаги меҳнат муҳожирлари ўртасида олиб бориладиган маърифий ишлар учун асос қилиб олинадиган бўлди. Москвада Халқаро исломий миссия қароргоҳида бўлиб ўтган «Москвадаги муҳожирлар: бугунги муаммолар ва уларни ечиш йўллари» деб номланган давра суҳбатида шу ҳақда айтилди.

Read more...

Рамазонгача Замзам қудуғи таъмирланади

Саудия Арабистонида муқаддас Замзам қудуғини таъмирлаш лойиҳаси якунига етмоқда. Лойиҳа Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда Замзам қудуғини қайта тиклаш мақсадида амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун режада етти ой мухлат берилган эди.

Read more...

Саудия Арабистонида Араб давлатлари лигаси саммити бўлади

Шу йилнинг 15 апрель куни Саудия Арабистонида Араб давлатлари лигаси саммити бўлиб ўтади. У аввал режалаштирилганидек, пойтахтда эмас, мамлакат шарқидаги Дахран шаҳрида ўтказилади.

Read more...

Қирғизистонда еттита мадраса ёпилди

Қирғизистон ҳукумати диний таълимни ўз назоратига олди. 2017 йили ўтказилган кенг миқёсли текширувлар давомида Қирғизистонда еттита мадраса ёпилган, яна 23 та исломий таълим муассасалари огоҳлантириш олган.

Read more...

Эфиопия ҳукуматига илк бора мусулмон киши раҳбарлик қилади

Эфиопия тарихида биринчи марта мусулмон киши бош вазир бўлди. Al Jazeera нинг хабар беришича, кутилмаганда истеъфо берган Хайлемариам Десаленя ўрнига Абий Аҳмад ўтирди. Таъкидлаш жоиз, Абий Аҳмад Аддис-Абеба университети фан докторидир, уч тилда сўзлашади. У оромо қабиласи вакили бўлиб, илгари мазкур қабиладан ҳеч ким бу қадар юқори лавозимга кўтарилмаган эди.

Islam-today

Read more...

5 миллион мусулмон Ҳиндистондан чиқариб юборилиши мумкин

Ҳиндистон ҳукумати «Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар»ни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида эълон қилинди. Энди Ассама штатида яшовчи 5 миллион атрофидаги мусулмон, агар 1971 йилгача ҳам шу ерда яшагани ҳақида ҳужжат тақдим эта олмаса, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Read more...
Subscribe to this RSS feed