Ди Каприо Жалолиддин Румий ролини ижро этади

Ди Каприо Жалолиддин Румий ролини ижро этади



Голливуд кино юлдузи «Оскар» соҳиби Леонардо Ди Каприо Жалолиддин Румийнинг ролини ўйнаши мумкин, деб хабар беради The Guardian. Муаллифнинг фикрича Румийнинг ҳаётини саҳналаштириб оммага намойиш этиш, киноматография ва ахборот воситаларида мусулмонлар ҳақида шаклланган нотўғри фикрларга барҳам бериши мумкин.

Батафсил...

Расулуллоҳ с.а.в ҳақларидаги кино учун 1 миллиард доллар сарф қилинмоқчи

Қатарнинг "Аль-Нур холдингс" (Alnoor Holdings) медиа-гуруҳи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳаётига бағишланган фильм олиш учун тайёргарлик ишлари бошланганини эълон қилди.

Батафсил...

Саудия уламолари Расулуллоҳ с.а.в ҳақидаги фильмни қораладилар

Саудия Арабистони уламолари Эронда суратга туширилган “Муҳаммад” номли эпик драмани кескин қораладилар. Фильм сюжети пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ёшлик даврларига бағишланган.

Батафсил...

Мустафо Аққод ҳақида

Мустафо Аққод – келиб чиқиши суриялик, кинопродюсер ва режиссер. «Хэллоуин» деб номаланган филмга продюсерлик қилгани ва “Рисолат” ва “Умар Мухтор” филмларига режссерлик қилгани билан машҳур бўлган. 2005 йили Урдун пойтахти Аммонда худкуш тарафидан содир этилган террор амалиёти чоғида қизи Римма Аққод билан бирга ҳалок бўлган.[1]

Батафсил...

Ўзбек киночилик санъатига бир муносабат

Изтиробу роҳат узатмалари таъсирида узлуксиз ҳаракатда кун сайин айланиб етган бир жонли мурват эмас эканман. Биласизми азизларим, илгари сезмаган бу туйғу недан пайдо бўлди? Истасагу истамасак, билсак-да билмасак, энг олий роҳат бу фикрлаш роҳатидур. Истеъмол қилиш, билиш, таъсирланиш кабилар қаторида биринчи ўринда туради. Муаллиф саҳифаларда ўз фикрини эркин, хотиржам, буткул ишониб бизга тортиқ қиляпти. Биз ҳам фикрлай бошлаяпмиз. Куни кеча тоталитар тузумдан бутунлай қутулиб чиққан бўлсак-да, асорати ҳалигача руҳимизни чандиб ташлаган экан. Фикрлаш учун ижозат, мансаб, унвон, даража, малака шарт эмас экан. Балки, яшамоқнинг ягона шарти фикрлаш экан. Фикрлаяпманми, демак мен ҳам одамлар орасида бир одамман. Борман. Шунинг учун бу кун одамлар орасига мен ҳам кириб келяпман. Қабул қилинг.

Батафсил...

Фотосанъатга муносабат

Насронийликда жонли мавжудотларни фотосуратга олиш масаласига анча мойиллик билан қаралади, Патриарх ва Папа фотосуратлари ҳамма жойда сотилади, ҳатто насронийлар чўқинадиган иконалар ҳам фототасвир ёрдамида ишланяпти. Ҳиндикийлик ва буддавийлик ҳам фотосурат олишга ҳеч қандай тўсиқ қўймайди.

Батафсил...

Саҳна асарлари

"Умар" телесериали кейинги пайтларда омма оғзига тушиб, ҳаддан ошиқ шов-шувга сабаб бўлди, турли оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Қизғин баҳс ва мунозараларни қўзғаган мавзулардан бири саҳобалар ролини филмларда ўйнашдир. Бу масала хилофли масалалардан бўлиб, фиқҳий академияларнинг аксари бунга рухсат беришмайди.

Батафсил...

Мисрлик олимлари Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги фильмни қоралаб чиқдилар

Мисрнинг мусулмон олимлари Библияга кўра туширилган Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги филмга эътироз билдириб, ўзларининг танқидий муносабатларини билдирдганлар. Мазкур филм яқин хафталар ичида мамлакат кинотеатрларида намойишга қўйилиши мўлжалланган. 125 миллион АҚШ доллари сарф қилинган ушбу филм сценарийсига кўра Нуҳ алайҳиссалом ўзига билдирилган, бўлажак сув тўфони воқеасидан ўз оиласини сақлаш чораларини кўриши кўрсатилган. Филм март ойининг охирларида катта экранларда намойиш қилиниши кутилаётгани ҳақида Ансар.Ру хабар қилади.

Батафсил...

Исломий санъат анжумани

Ўтган ҳафта Бирлашган Араб Амирликларининг Шориқа шаҳрида “Исломий санъатларда жойлар инъикоси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Ислом динининг турли минтақаларга тарқалиши, араб хати, меъморлик, адабиёт ва қўлёзмалар каби исломий санъат намуналари тўғрисида сўз борди. Шунингдек, унда бутун мусулмон ўлкаларга тегишли исломий санъатлар ва ушбу санъатларнинг ҳар бир юртда фарқланиши, ушбу санъатлар гуллаб яшнаган минтақалар ҳақида маълумотлар берилди.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш