Муҳаммад Салоҳ АПЛда энг яхши футболчига айланди

Mirror Mirror

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси мавсумнинг энг яхши футболчисини эълон қилди. Бу ҳақда УзА агентлиги ёзмоқда.

Ўтказилган сўровнома натижасига кўра, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди. У ушбу сўровномада Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити") ҳамда Н'Голо Канте ("Челси") каби футболчиларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум премьер-лига доирасида жами 33та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 31та гол урган. Шунингдек, у “Ливерпуль”нинг 10та голига ассистентлик қиган. Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ барча урган голларидан сўнг Аллоҳга сажда қилади. Унинг чиройли хулқидан тасирланган бир неча футбол ишқибозлари Ислом динини қабул қилишган.

Юқорига