Items filtered by date: June 2018

Қирғизстонда қамбағаллар учун бепул уйлар

Қирғизстонда қамбағаллар учун бепул уйлар

Қирғизстондаги қурилиш ширкати фақирлар учун 35 хонадондан иборат уй қуришни режалаштирмоқда. Маъмурият хабар беришича, “Ҳашар” лойиҳасининг мақсади муҳтожларга зарур бўлган уйларни қуришдир. Ширкатдагилар: “Ҳозирги кунда кам таъминланган оилалар рўйхатини тузяпмиз. Фақир ва мискинлар, кўп болали оилалар ва ногиронлар, икки фарзандини ёлғиз катта қилаётган ота ёки оналар, нафақахўр ва интернат битирувчилари ариза топширишлари мумкин” деб маълум қилишди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун талаб этилаётган 500-600 минг АҚШ долларни қисман ширкат, қолгани хайру-эҳсон йўли билан қопланиши кўзланмоқда.

Read more...

Дубайдаги ифтор Гиннесс рекордлар китобига кирди

Дубайдаги ифтор Гиннесс рекордлар китобига кирди

Муқаддас Рамазон ойида Дубайда улкан ифторлик ўтказилди. У дунёдаги ёзилган энг узун дастурхон бўлганлиги боис Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Ифторликни ташкил этган Дубай полицияси мазкур тадбирни амалга ошириш учун 35 ресторан, 500 нафар кўнгилли давлат ходимини жалб этди. 6 км узунликдаги дастурхонни тайёрлашга 200 соат сарфланиб, унинг атрофида Хиндистон, Шри Ланка, Покистон, Хитой, Филлипин ва бошқа Осиё мамлакатларидан келган 12830 та муҳожир жам бўлди.

Read more...

Чечинстонда Муҳаммад Салоҳни олқишлаб кутиб олишди

Чечинстонда Муҳаммад Салоҳни олқишлаб кутиб олишди

Грознийдаги 30 минг кишилик “Аҳмад Арена” стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларни кўриш учун Чеченистон ва қўшни ҳудудлардан минглаб одамлар келиб, Миср футбол терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни чиқишини интизорлик билан кутиб туришди. 2017-2018 йил мавсумининг энг сермаҳсул тўпурари, Англия премьер лигасининг энг яхши футбол ўйинчиси деб эътироф этилган “Миср қироли” Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳамроҳлигида мухлислар олқишлари ва гулдирос карсаклари остида стадионга кириб келишди. Ҳозирги кунда Муҳаммад Салоҳ чемпионлар лигаси финалида олган жароҳатини даволамоқда.

Read more...

Саудия Арабистони, Қувайт ва БАА Иорданияга 2,5 млрд АҚШ доллари ажратади

Саудия Арабистони, Қувайт ва БАА Иорданияга 2,5 млрд АҚШ доллари ажратади

Маккада бўлиб ўтган Иорданиядаги инқирозга бағишланган учрашувда Саудия Арабистони, Қувайт ва БАА Оммонга 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатишга қарор қилишди.

Read more...

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, 2018 йил 15-17 июнь кунлари, яъни Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонланади.

Read more...

Каламуш бандалари ёки Аллоҳ ақлдан қисганида...

Каламуш бандалари ёки Аллоҳ ақлдан қисганида...

Ҳиндистон кутилмаган совғалар, сирлар ва жумбоқлар шаҳри.  Бу ерда синк гурвардлари кимнинг кармонида тамаки бўлса, ибодатхона эшикларини ёпишади, жанай ибодатхоналарига ташриф буюрувчида хатто бир дона тери маҳсулоти ёки буюми бўлса, киритилмайди. Дунёга донғи кетган Тож Маҳал билан Лотус Ибодатхонаси рақобатлашади, проваслав черкови билан буддистларнинг ибодатхонаси ёнма ён жойлашган.

Read more...

Пуэрто-Рикода Ислом

Пуэрто-Рикода Ислом

16 чи асрда Қариб оролларига келган биринчи мусулмонлар асосан испаниялик ва португалиялик тожир ёки ўз мамлкатларида жиноятчи деб тан олинган маҳкумлар бўлган. Шу билан бир қаторда, Ғарбий Африкадан қул мусулмонлар ҳам келгач, минтақадаги мусулмон жамоасининг сони кескин тарзда ошди. Аммо улар янги жойда муваффақиятга эришолмаган ва шу тариқа жонларини омон сақлашни уддасидан чиқолмаган бўлсалар-да, Ислом аста-секинлкик билан Ғарбий ярим шарига кириб келди. Биринчи мусулмонлар авлодидан фарқли ўлароқ Пуэрто-Рикодаги бугунги мусулмон жамоаси қул ёҳуд жиноятчи эмас, балки Араб мамлакатларидан, асосан Фаластиндан келган муҳожирлардир. Қолаверса, оролда жойлашган 9 та масжиднинг ҳар бирида Исломни янги қабул қилган мусулмонларни ҳам учратишингиз мумкин. Улар асосан насронийликнинг католицизм шўъбасига мансуб бўлиб, ўз эътиқодларидан кўнгли тўлмагач, Исломда ўзи излган барча саволларга жавоб топишга муваффақ бўлишди. Самовий ва арозий балоларга, хусусан 2017 йил сентябрь ойида Пуэрто-Рикога ёпирилиб келган Мария тўфони ва у келтириб чиқарган қийинчилик ҳамда муаммоларга қарамай маҳаллий мусулмон жамоаси Рамазон ойини рўза, намоз ва закот ибодатлари ила ўтказиб, Аллоҳдан янгиланиш ва қайта тикланишда мадад сўраб дуои ҳайрлар қилишмоқда.

Read more...

Қирғизстондаги мих ишлатмай қурилган масжид

Қирғизстондаги мих ишлатмай қурилган масжид

Иссиқкўлнинг шимол шарқида жойлашган Қоракўл шаҳрида 20 чи аср бошида қад ростлаган Иброҳим Ҳожи масжиди бир дона мих ишлатмай қурилган. Бугунги кунга қадар, у ўз меъморий услуби билан маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни лол қолдирмоқда. “Дунгон” деб аталмиш ушбу мажсиднинг бундай номланишига бу ерга 19 чи асрда Хитойдан кўчиб келган дунгон мусулмонлари сабабчи бўлишган. Хитойлик меъмор Чжоу-Сини бошчилигида масжид қурилиши уч йилда нихоясига етгач, у 1910 йилда нпмозхонлар учун ўз эшикларини очган.

Read more...

ШҲТ да интернетдаги терроризм ғояларига қарши курашиш муҳокама этилди

ШҲТ да интернетдаги терроризм ғояларига қарши курашиш муҳокама этилди

Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ йиғилишида аъзо мамлакатлар куч ишлатар тизимлари террорчилар интернет ва ижтимоий тармоқлардан радикал ва экстремистик ғояларини ёйишида фойдаланаётгани муҳокама этилиб, унга қарши курашишга доир тажриба алмашилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизстон, Россия, Хитой ва ЖАР вакиллари иштирок этишди.

Read more...

Чеченистонда улкан ифторлик бўлиб ўтади

Чеченистонда улкан ифторлик бўлиб ўтади

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 11 июнь куни улкан ифторлик бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу тадбирга Россия қаҳрамони Аҳмад Хожи Қодиров жамғармаси ҳомийлик қилмоқда. Ташкилот томонидан 2017 йилда уюштирилган ифторлиика 35 минг рўзадор келган.

Read more...
Subscribe to this RSS feed