"Дегрезлик" жоме масжиди

"Дегрезлик" жоме масжиди Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган. 2011 йилда хашар йўли билан қуриб битказилган. Масжиднинг умумий ер майдони 2142.74 кв.м. 4500 та киши ибодатларини эмин эркин бажаришлари учун барча шароитлар яратилган. Масжид 23-М.Ф.Й ҳудудида жойлашган. Масжиднинг имоми хатиб Азамов Иқболжон. Мутаваллиси Умаров Мирзаюлдошҳожи. Дегрезлик сўзининг маъноси чуян қуювчилар.

Read more...

«Энг обод масжид» танлови якунига етди

Муҳтарам порталимиз мухлислари!

Севимли Ислом.Уз порталимизнинг хайрли анъаналаридан бири бўлмиш «Энг обод масжид» танлови якунига етди. Эслатиб ўтамизки, ушбу танловдан кўзланган мақсад юртимизда жомеъ масжидларида ўтказилган таровеҳ намозлари ва Қуръон хатмлари ҳақида аудио ва видеолавҳалар, фоторепортажлар бериб бориш, бу улуғ айёмда юртимизда бўлиб ўтадиган бошқа муҳим воқеалар билан барчани таништириб боришдир. Танлов доирасида Моҳи Рамазон туҳфаси бўлмиш бу улуғ ибодатлар давомида пойтахтимизда ва вилоятларимизда жойлашган жомеъ масжидларга ташриф буюриб, уларнинг тарихи, жойлашган ўрни, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлари, масжидларнинг имом-хатиблари ва бошқа ходимлари ҳақида, таровеҳ намозида Қуръони каримни хатм қилиб бераётган қориларимиз ҳақида батафсиз маълумот бериб боришга ҳаракат қилинади.

Read more...

Абдулла Орипов: Шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари юз-икки юз йилда бир келадиган инсонлардан эдилар

Жорий йилнинг 30 июл шанба куни «Ҳилол нашр» матбаасига Ўзбекистон қаҳрамони, улуғ халқ шоири Абдулла Орипов жаноблари ташриф буюрди. У киши суҳбат асносида Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳни хотирлаш, у киши асос солган нашрёт ва унинг ходимлари билан яқиндан танишиш ҳамда Ҳазрат қолдирган бой илмий мероснинг халқимиз қўлига қай кўламда етиб бораётгани ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди.

Read more...

Ибрат сафари ёхуд Корея сафари таассуротлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад Мустафога салавотлар бўлсин!
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг нияти амалидан яхшидир», деганлар. Бу пурҳикмат сўзнинг маъноларидан бири шуки, киши бир яхшиликни ният қилса-ю, нияти холис бўлса, унинг натижаси ўша киши амалга ошириши мумкин бўлган даражадан ҳам юқори бўлади, шу боис бу ният амалдан ҳам яхши саналади.

Read more...

«Ҳилол-нашр»да янги китоб ва дисклар тақдимоти бўлиб ўтди

«Ҳилол-нашр» нашриётида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг«Зикр аҳлидан сўранг» туркумидаги китобларининг бешинчи жузи ҳамда 5 та дискдан иборат «Анбиёлар қиссаси» номли видео-суҳбатлари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов, Нурииймон Абулҳасан, Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф, Исмоил Муҳаммад Содиқ, Эркин Малик ва бошқа аҳли илмлар, китоб ихлосмандлари иштирок этди.

Read more...

"Islom.uz-1437" танлови бошланди

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!
«…Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар». 
(«Мутоффифун» сураси, 26-оят)

Бандаларини икки дунё саодати йўлида, хайрли амалларда мусобақалашишга тарғиб қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг жалоли ва азаматига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
Бахтиёр умматларига Аллоҳнинг дини ва каломини етказиб, рушду ҳидоят йўлини шахсий ибрат қилиб кўрсатган Пайғамбаримиз ҳазрати Росулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин!
Порталимизнинг азиз мухлислари!

Read more...

Фасоҳат мулкининг султони

Улуғ бобомиз Алишер Навоий ва у кишига ўхшаш мумтоз адабиётимиз намояндаларининг асарлари қанча кўп ўрганилса, шунча оз. Зеро, уларнинг асарлари битмас-туганмас зиё манбаидир. Шуларни эътиборга олган ҳолда Ислом.Уз портали ҳазрати Навоий раҳматуллоҳи алайҳга бағишланган давра суҳбатини ташкил қилди. Давра суҳбатида Тошкент шаҳар бош имоми Анвар қори Турсунов ҳамда ёш навоийшунос олимлар Ҳасанжон ва Ҳусайнжон Абдулмажидовлар иштирок этишди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed