2014 “Йилнинг энг яхши китоби” дипломлари “ҲИЛОЛ НАШР”га муборак бўлсин!!!

Мана олти йилдирки, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  “Йилнинг энг яхши китоби” кўрик танловини ўтказиб келяпти. Мақсад ресбубликамиз нашриётларида чоп этилаётган китобларнинг мазмун ва моҳиятини, сифатини яхшилаш. Бу ўз ўзидан матбаачилик ишларида хушёрликни оширишда катта ёрдамдир. Қайсики нашриёт ойлик ва йиллик режалари нашрига киришар экан, биринчи навбатда шу кўрик  танловни кўз олдига келтиради ва  китобнинг матни ва безаги ҳақида ўйлайди. Қайсидир маънода нашриётлар ўртасида ички бир мусобақа бораётгандек.  У ёки бу наминацияда қатнашиш истаги қулф ургандек.

Read more...

QURAN.UZ сайтининг 10 йиллигига бағишланган кўргазмадан намуналар (+60 та фото)

Қуръони Каримга бағишланган ушбу анжуман учун махсус кўргазма ташкил қилинган бўлиб, унда кўплаб ноёб, қўлёзма мусҳафлар, Қуръони Каримнинг таржима ва тафсирлари намойиш қилинди.

Read more...

QURAN.UZ сайтининг 10 йиллигига бағишланган илмий анжуман (+100 та фото)

Қуръон.уз, саҳифанг кўнгилларга нур,
Кўрган, тинглаганга руҳоний ҳузур,
Кимга Қуръон маҳбуб, сен унга манзур.
Адашмассан, Қуръон йўлбошинг сенинг,
Қуръон.уз, муборак ўн ёшинг сенинг!

Read more...

«Қуръон.уз 10 ёшда» танлови якунлари

Ислом.уз портали Қуръон.уз сайтининг 10 йиллиги муносабати билан махсус танлов ташкил қилган эди. Мазкур танловдан мақсад жаннатмакон юртимизнинг улуғ фарзандлари – солиҳ аждодларимиз, улуғ алломаларимизнинг Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатиш борасидаги анъаналарини давом эттириш, Каломи шарифни ўрганиш ва унинг таълимотларини халқаро ахборот тармоқларида, ўзбекзабон интернет сарҳадларида тарғиб қилиш, халқимизнинг Қуръон нури ила йўғрилган маънавий, миллий, маданий ва диний меросини авайлаб-асраш ва келгуси авлодларимизга омонат етказишдан иборат эди.

Read more...

«Қуръон.уз» сайтининг 10 йиллигига бағишланган танлов

Инсониятни Ўзининг ҳақ каломига мушарраф қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!
Роббининг каломини умматига етказиб, унга амал қилишда намуна бўлган ҳазрати Муҳаммад Мустафога дуруду салавотларимиз бўлсин!
Муҳтарам азизлар! Маълумингизким, ҳижрий 1434 йилда севимли «Ислом.уз» порталимизнинг иш бошлаганига ўн йил тўлганини кенг нишонлаган эдик. Шундан буён порталимиз таркибига кирувчи қатор сайтлар фаолиятининг ўн йиллиги кетма-кет нишонлашда давом этмоқдамиз. Муқаддас динимизни ўрганиш ва ўргатишдек бу хайрли ишда фаолият кўрсата бошлаганига бу ўн йил тўлган сайтларимиздан бири «Қуръон.уз» сайтидир. Мана, ўн йилдирки, бу сайтимиз ўзбекзабон интернет сарҳадларида Аллоҳ таолонинг муборак каломини ўрганиш борасидаги илғор сайтлардан бўлиб келмоқда. Шу муносабат билан «Ислом.уз» портали «Қуръон.уз» сайти фаолиятининг 10 йиллигига бағишланган танлов эълон қилади.

Read more...

“Ҳилол-нашр” китоб фестивалида иштирок этди

2014 йилнинг 18-19 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” шиори остида «Болалар китоби» Республика фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика Маънавият тарғибот маркази, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.

Read more...

«Энг обод масжид» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

Аввал хабар қилганимиздек, Ийдул Фитр байрами арафасида Ислом.Уз портали томонидан ўтказилаётган «Энг обод масжид» танлови якунига етиб, ғолиблар аниқланган эди. Мазкур хушхабар порталимизда эълон қилингач, танлов ғолиблари тантанали тақдирлаш маросимига таклиф қилиндилар. Ислом.уз портали томонидан ташкил қилинган «Энг обод масжид» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими Қуръони Карим тиловати ва фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хайрли дуолари билан бошланди.

Read more...

«1 июн Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган анжуман

Muslimaat.uz сайтида «1 июн ―Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Фарзандлар жаннат райҳонларидир» номли илмий амалий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир салафи солиҳларимизнинг одатларига содиқ қолган ҳолда, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed