«Энг намунали хатиб» мусобақаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди

http://islaminstitut.uz http://islaminstitut.uz

«Энг намунали хатиб» мусобақаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Жорий йилнинг 31-май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Май ойи – хатоба, нутқ маданияти ва воизлик санъати фан ойлиги” муносабати билан “ЭНГ НАМУНАЛИ ХАТИБ” мавзуида мусобақа бўлиб ўтди. Бу ҳақда islaminstitut.uz хабар берди.
Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, устоз мураббийлари ва талабалари иштирок этдилар.
Мусобақа қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтди:
•  Хатоба фанига оид назарий савол;
•  Жума ёки ийд намози хутбасини ёддан ўқиб бериш;
•  Таровеҳ намозлари тасбеҳларни ёддан ўқиб бериш.
Мусобақада иштирокчиларининг чиқишларини қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар:
•  Сайдалиев Мўминжон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси;
•  Рустамов Собиржон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси;
•  Неъматов Жаҳонгир домла–“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири;
•  Жангиров Муҳаммаджон домла–“Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси.
Юқорида зикр қилинган шартлар бўйича:
83 балл тўплаган 3- босқич талабаси Халилов Шавкат биринчи ўринни
79 балл тўплаган 2- босқич талабаси Мансуров Мусохон иккинчи ўринни
69 балл тўплаган 1- босқич талабаси Ғаффоров Умарали учинчи ўринни эгалладилар.
Ғолиб гуруҳлар институт раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Азамов

Юқорига