Ислом ва анъаналар

Сўнги вақтларда исрофга тўлган урф-одатлар, хўжакўрсин, риё учун қилинган дабдабали маросимлар билан курашишда  нафақат олим-у, уламолар балки ҳукумат тарафидан ҳам махсус кўрсатмалар берилиб, иллатларга аста-секинлик билан бўлсада барҳам берилмоқда. Таҳминан юз йил олдин жадид боболаримиз миллат учун зарарли бўлган урф-одатлардаги иллатлар билан курашни бошлагани билан маълум сабабларга кўра, уни охирига етказа олишмаган эди (Россиядаги қизиллар инқилоби туфайли).
Шундан бери мана юз йиллардан ошиқ вақт ўтди, қанча-қанча сувлар оқиб кетди. Улар билан бирга эса миллат бойлиги ҳам миллий анъана, урф-одат деган ном билан кўкка совурилиб келинмоқда. Баъзи иллатлар ҳаётимизга шу даражада ёпишиб олганки, улардан халос бўлиш осон бўлаётгани йўқ. Баъзи иллату бидъатларга барҳам берилса ҳам, у бошқа шакл, бошқа ном билан ҳаётимизга қайта бурнини суқмоқда. Зарарли бўлган урф-одатлар, удумлар бўйича жамиятдаги баҳс мунозаралар баъзан кескин, баъзан эса юмшоқ оҳонгдаги гап сўзлар атрофга тарқалиб турибди. Шуларнинг биттасини ҳукмларингизга ҳавола қиламиз. Албатта, қуйидаги мақола билан баҳс қилинаётган мавзу кенг қамраб олинди, энг тўғри фикрлар ҳам шудир, дейилган даъводан йироқмиз...  Марҳамат ўқиб танишинг, мавзу бўйича дил изҳорингиз бўлса уларни мавзу сўнгида баён қилишингиз мумкин.

Read more...

Ислом душман сифатида?

Мустамлакачиларга биринчи рақамли душман эса доимо Ислом бўлиб келган. Бироқ, Ғарб  “совуқ уруш” ботқоғига ботиб қолганида Исломга қарши урушга унча катта аҳамият бера олмаган эди. Совет иттифоқи охир-оқибат “совуқ урушда” мағлуб бўлди. Унинг мағлубиятга учрашида афғон мужоҳидларининг ўзига яраша хизмати бўлган. Ғарб учун Ислом ҳамиша “ қора доғ” бўлиб келган. Шундай бўлса-да, Ғарб юз йиллаб мустамлака остида бўлган миллионлаб мусулмонларнинг иймони ва руҳини синдира олмади.

Read more...

Қолоқликнинг сабаби илмсизликданми?

Масалан, Берклидаги Калифорния университетининг иқтисод бўйича профессори ва Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси (АҚШ) илмий ходими Брэдфорд Делонгнинг айтишича, мусулмон ўлкаларидаги иқтисоднинг ўта секин ва давомли тараққиётга эриша олмаётганига сабаб, бошқа мамлакатларнинг иқтисодга ижобий таъсир қилувчи имкониятларга чеклов (блок) қўйишлари экан. Брэдфорд Делонг Ислом оламининг иқтисод бўйича Лотин Америкаси ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан кўра қалоқлигига таълим соҳасини асосий омил деб ҳисоблайди. 

Read more...

Ҳуррият ва ғарбнинг икки хил стандартлари

Мен мусулмон ва мисрлик бўлганим учун Ислом демократия ва инсон ҳуқуқларини тан оладими, йўқми, деган савол жуда кўп берилади. Бундай саволларнинг холис берилаётганига ишонмайман. Назаримда, улар динимизни “цивилизациялашган” жамиятга мослаштирса бўладими, деб сўраётгандек. Каминага иккита танлаш имкони бериляпти, десам муболаға бўлмайди. Биринчиси, Исломда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ ва бу дин билан ғарб стандартлари бўйича яшаса бўлаверади. Иккинчиси, биз мусулмонлар етарли даражада мославушчи, яъни, диний асослар ҳамда қоидаларни қайта кўриб “цивилизацияга” яқинлашишимиз мумкин эмиш. Бу “мўътадил” одам деган ном олишга имкон беради. Лекин бу мўътадиллик сизни васатия тамойилларига риоя қилади, деган маънода эмас, балки “жа унчалик мусулмон эмас” деб таърифлайди. Яъни, улар ҳаёт тарзингиз ва дунёқарашингизни ўзларича цивилизация деб атаётган ғарб қадриятларига унчалик зид келмайди дегани бўлади.

Read more...

Қасос

Оммавий маданият жодугарининг домига тортилмоқдалар. Мақола муаллифи мусулмон бўлмасада, лекин ўзининг инсофли эканлигини, тарихий жараёнларга холис баҳо бериши билан кўрсатади. Албатта мақоладаги таҳлиллар исломий дунёқараш дея талқин қилинмаслиги лозим, лекин тарихий далиллар бугунги дунёда етакчиликни даъво қилаётганларнинг асл нусхаси қандай эканлигини кўрсатади. Мақолани ўқинг ва мулоҳазаларингизни билдиринг.

Read more...
Subscribe to this RSS feed