Шайтон олим бўлганми?!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга салавотлар бўлсин!
Аммо баъд:

“Ислом диёрларидаги миллий истиқлол ҳаракатлари тарихига назар солган ҳар бир киши, бу ҳаракатлар бошида диний уламолар турганини дарҳол сезади. Албатта, бу Ислом дини хусусиятларидан келиб чиқувчи табиий бир ҳолатдир. Ислом ҳақиқатларини тўғри тушуниб етган фидокор уламолар доимо ўз халқи билан бирга бўлади, унинг дард-аламларини бирга тортади. Зотан, ҳақиқий уламолар фаолиятининг ўзи шуни тақозо қилади. Ислом таълимотлари билан қуролланган уламолар ўз халқи дардига малҳам бўлишга ҳаракат қиладилар. Ўз навбатида, оддий халқ ҳам бу  эътиборга муҳаббати, ҳурмат ва эзози билан жавоб беради. Уламолар нима деса, шуни қилишга тайёр туради. Воқеликка мурожаат қиладиган бўлсак, Мисрдаги миллий озодлик ҳаракатининг бошида ал-Азҳар дорулфунуни уламолари бўлганлар. Ливия халқининг италён босқинчиларига қарши миллий озодлик кураши раҳбарлигини сунусий тариқаси шайхларидан бири, “мужоҳидлар шайхи” лақабини олган Умар Мухтор ўз зиммасига олган. “Миллион шаҳид юрти” номини олган Жазоирнинг Франсия мустамлакачиларига қарши курашини Амир Абдул Қодир деган диний олим бошқарган. Бошқа юртларда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин... Туркистондек Ислом юртининг ихлосли мусулмон халқи ичидан рус истилосига қарши биринчи бўлиб диний олим, Дукчи Эшон бошчилигида қаршилик кўрсатилиши ажабланаларли ҳол эмас эди...” (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тарих омонатдир” китобидан)

Батафсил...

Charlie Hebdoдаги террор

7 январ куни, Париждаги Charlie Hebdo таҳририяти жойлашган бинога иккита қуролланган шахс бостириб кириб 12 та одамни ўлдирган. Ўлдирилганлар орасида иккита полиция ходими, машҳур карикатурачи рассом Стефан Шарбонье (лақаби Шарб) Жан Кабю, Жорж Волински ҳамда Бернар Верлак бор. Ғарб ахборот воситаларининг айтишича, Charlie Hebdo ўзининг Твиттер саҳифасида ИШИД етакчиси Абу Бакр Боғдодийнинг карикатурасини жойлаганидан сўнг бир-икки соат ўтиб, ҳужум уюштирилган экан.

Батафсил...

Бир тамаддун ҳалокати тарихи

Интернетдаги сайтлар аро саёҳат қилар эканман, қизиқарли бир мақолага дуч келдим. Бу мақола исломий сайтларга хос стандартга тўғри келмас эди. Одатда, исломий сайтлар тематикасида ўтмишнинг насиҳатларга тўла ҳикоялари, танланган оятлар, намоз вақтлари ва ибодатларни тўғри бажаришга оид умумий маълумотлар, хуллас, сайт эгаси афзал билган нарсалар бўлади. Мазкур мақолада эса мусулмонларнинг бу дунёда эришадиган муваффақияти, уларни барча соҳаларда аъло даражада кўриш истаги ҳамда юқори даражаларга эришиш учун муаллиф тавсиялари бор эди.

Батафсил...

“Совуқ уруш”нинг қайтиши

Ўзи шундоқ ҳам очиқ-ойдин бўлган нарсаларни бир неча марта исботлашга уринганимда маломат қилишган эди. Яна шунга ўхшаш ҳаракат қиляпсан дейдиганларга олдиндан узримни айтиб қўймоқчиман, лекин мен буни баъзи жиддий ва муҳтарам зотлар юқорида зикр қилинган очиқ-ойдинликка зид бўлган нарсаларни таъкидлаётганликлари сабабли қилмоқдаман. Мен бу ерда Ғарб ва Россия ўртасида ҳеч қандай “совуқ уруш” ҳолати йўқ, чунки вазият ҳали-бери етарли даражада кескин тус олмади ва бундай бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки энг керакли жиҳат – мафкуравий қарама-қаршилик йўқ, деган фаразга қарши баҳслашаман.

Батафсил...

Ғарб Ислом билан муроса қилиши мумкинми?

“Ғарб ҳазораси (цивилизацияси) Исломни доимо Европача қадриятларга хавф деб билган ва уни қатъий рад қилиб келади...” Фуркан Шенай

Батафсил...

Янги аср муаммолари

 Нега башоратлар ҳамиша ҳам ўнг келмайди?

Халқини фаровон, Ватанини обод кўриш — ҳамманинг орзуси. Кимдадир бу орзулигича қолиб кетса, бошқа биров уни ҳаётининг мазмунига, дастуриламалига айлантиради: режалар тузади, тавсиялар ишлаб чиқади, энг муҳими, эксперт — синчи сифатида таҳлил ва воқеалар ривожига асосланган ҳолда муайян башоратлар қилади. Мабодо, улар кўнгилдагидек чиқмаса, жуғрофий-сиёсий жараёнларни халқи, Ватани манфаатига мос ўзанга буриш тараддудига тушади. Бу — табиий.

Батафсил...

Бу диний ҳарб ақидасидир!

Исроилнинг 1948 йилдан то 2014 йилгача олиб борган ҳамма урушларида ўзига хос кўриниш, қоида ва жорий одати бор. У ҳам бўлса, сионист ҳарбий машинаси унга қарши урушаётган жангчиларнигина мўлжалга олмай, балки қирғин, қувғин ва йўқ қилишда, арабча айтганда “башар, шажар ва ҳажар”нинг ҳаммасини ёппасига қиради.

Батафсил...

Ғазо фахри

Жаллоднинг башарасига тупуриладими ёки итоаткорона бўйсуниладими? Қаршилик кўрсатишдан не фойда? Француз экзистенциализми (лот. existentia — мавжудлик; мавжудлик фалсафаси, фалсафадаги йўналиш) ҳудди шу саволлардан келиб чиққан. Француз Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг мафкурачилари Сартр ва Веркор “гарчи фойда бермаса ҳам тупуриш керак” деб жавоб беришган. Ғазо аҳолиси бу азалий экзистенциал саволга кунига жавоб беришмоқда. Улар гарчи фойдаси бўлмаса ҳам жалоддаларининг башарасига тупуриб ташламоқда.

Батафсил...

“Йўл харитаси”

Маълумки, тарихга назар ташлаб, унга тўғри баҳо бериш, ҳамиша, ана шу тарих саҳифаларида битилган воқеъликларига холисона ёндашишнинг натижаси ўлароқ юзага келади... Фаластин муаммосининг ўзи ўтган асрнинг биринчи ярим йиллигида бошланиб, ҳатто бугунги кунга қадар ўзининг ечимини топа олмай дунёни ташвишга солиб, халқаро ҳамжамиятнинг жиддий хавотирларига сабаб бўлаётган ўта муҳим нуқталардан биридир. Ҳатто мазкур чигал масалани ҳал қилиш йўлида бўлиб ўтган 1947 йил БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг дастлабки махсус сессиясининг ўзидаёқ томонлар ўртасида зиддиятнинг келиб чиқиши бу масаланинг нақадар аҳамият касб этишидан далолат беради... Шу мақсад йўлида Фаластин муаммосининг келиб чиқиши борасида аниқ илмий фактлар, ҳал этиш йўллари кўрсатилиб, турли йилларда араб давлатларининг тутган позициялари ва муносабатларини, қолаверса халқаро ҳамжамиятнинг ёндашишлари ва муносабатларини ушбу саҳифа орқали имкон қадар ёритиб бериш қарорини қилдик.

Батафсил...

Мўъжиза бўлмаган нима қолди?

Ҳар бир кунимиз деярли  бир хил кечади. Эрта тонгда уйқудан  уйғониб, ташқарига чиқамиз. Тоза, мусаффо, ёқимли ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оламиз. Шунда тафаккур  эгалари хаёлга чўмадилар: қизиқ бу ҳаво қаердан  келиб қолган? Нега у тугаб  қолмайди? Бордию етишмай қолса, инсоннинг, жамики махлуқотнинг ҳоли нима кечади?

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш