Ўнинчи Халқаро мусулмон форуми иштирокчиларининг қўшма декларацияси

“Замонавий таҳдидлар олдида диннинг вазифаси ва диндорлар масъулияти” номли ўнинчи Халқаро мусулмон форуми иштирокчилари қўшма декларациясининг матни форум доирасида параллел тарзда ўтказилган учта панель сессияларининг якуни бўйича 2014 йил 10 декабрда қабул қилинган.

Read more...

Азҳари шарифнинг радикализм ва терроризмга қарши туришининг баёни

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Азҳар шайхи, улуғ имом, устоз, доктор Аҳмад Тоййиб ҳазратлари (Аллоҳ у кишини Ўз ҳифзига олсин):

Муҳтарам меҳмонлар, анжуман қатнашчилари!
Сизларга ва бутун оламга қуйидагиларни баён қиламан.

Read more...

Экстремизм ва ғулувга кетишлик: уларнинг манбалари ва исломнинг уларга муносабати

Исломдан, мусулмон ўлкалардан йироқда яшайдиган одамларнинг дилларидаги Исломга бўлган ошнолик ҳар қачон зиёда бўлар экан, ҳар қачон уларнинг ақллари унга кўпроқ юзланар, у ҳақда тааммул қилар, унинг асосий принсипларидан кўпроқ қаноатлана бошлар экан, ушбу диннинг душманларидаги адоват ҳам кучая бошлаши, дилларидаги Исломга бўлган нафрат, кек ва ғазаблари янада авжига чиқиши ҳақиқатдан кишининг назарини ўзига тортадиган ишлардандир.

Read more...

Исломнинг ғолиб бўлиши ҳақида хушхабарлар

Эй дўстим! Эй тушкунликдаги биродарим! Ноумид бўлманг! Тушкунликка тушманг! Чунки эрта бизларникидир. Барча хушхабарлар биз биландир. Бу  машаққатлар эса сизнинг ажру савобингизни орттириб бораверади. Сизнинг вазифангиз амал қилишдир. Ғалаба қозониш сизнинг вазифангиз эмасдир.

Read more...

Барилавийлар

Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қиёматга қадар бу умматнинг етмиш уч тоифага ажралиб кетиши, уларнинг бари жаҳаннамий бўлиб, фақат биргина жамоа нажот топиши ҳақида хабар бериб кетганлари саҳиҳ тўпламларда ўз тасдиғини топган. Дарҳақиқат, замона охирлаб, ақидалари зиддиятли, такфир балосига мубтало бўлган тоифалар кундан-кун кўпайиб бормоқда. Бир тоифа бошқасини “кофир”, деб эълон қилса, яна бири иккинчисини жони-ю молини ҳалол, деб ўлдиришга рухсат чиқаради. Бу каби фитналарга грифтор бўлган умматнинг бугунги ҳоли ғайри динлар олдида жуда ҳам ачинарли аҳволда экани инкор этиб бўлмас, аччиқ ҳақиқатдир.

Read more...

Дунё уламоларининг Бағдодийга очиқ хати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Анбиё ва расулларнинг охиргисига саловот ва саломлар бўлсин!

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
 1. Аср билан қасам. 2. Албатта, инсон зиёндадир. 3. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно.
(Аллоҳ тўғри айтадир. Аср сураси)

Абу Бакр Бағдодий лақабли Доктор Саъид Иброҳим Аввад ал-Бадрийга ҳамда «Ислом давлати» деб номланган нарсага мансуб бўлган шахсларга ва жангчиларга.

ОЧИҚ ХАТ

Read more...

Ироқ ва Шом ислом давлати: хусусиятлар ва мақсадлар

    Аллоҳга ҳамдлар, Аллоҳнинг Расулига, у кишининг оли асҳобларига ҳамда у кишини дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:
Шу нарса аёнки, Ироқ ва Шом ислом давлати (бундан кейин ИШИД) “жангари салафийлик”нинг давомидир. У ал–Қоида  ташкилотидан оқиб чиққан, Алоҳнинг йўлидаги уруш ва Аллоҳнинг шариатини барпо қилиш йўлидаги ҳаракат деб қилган даъволари учун ҳар хил мамлакатлар ва турли диёрлардан келган кўплаб гуруҳлар унга келиб қўшилгандир.

Read more...

Зулмнинг эртаси бўлмайди!

Зулм инсоният билан бирга туғилган. Ривоятларга кўра, Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил укаси Ҳобилни ноҳақ ўлдирганидан бошлаб Ер юзида зулм ва фасод бошланиб кетган. Ўша илк қон тўкилишидан бошлаб инсонлар илоҳий низомдан чекинишган, бир-бирларига зулм ва зўравонлик қилишга ўтиб кетишган. Шундан буён зулм жамиятларда адолат ва инсофнинг кушандаси бўлиб келяпти. Қози Аҳмад Ғаффорий айтганидай, “Адолатнинг фақат битта сурати бор, зулмнинг бўлса  – мингта”.

Read more...

Террорчилик – аср балоси

Милодий янги аср дунёнинг ҳамма ерида зўравонлик ва террорчилик ҳаракатларининг авж олиши билан бошланди. «Террорчилик» номи остида минглаб бегуноҳ кишилар ёстиғи қуритилмоқда, бутун-бутун мамлакат ва минтақалар зулм, хунрезлик, биродаркушлик, фитна ва бузғунчиликлар ўчоғига айлантирилмоқда. Ер юзининг ҳали у, ҳали бу ерида портлатишлар ва ўзини қурбон қилишлар одат тусига кириб қолди. Шу боис, «террор»нинг асл маъноси нима, террорчиларнинг ўзлари ким ва улар аслида нима мақсадни кўзлашади» деган саволлар бугун ҳаммани ўйлантирмоқда ва ташвишга солмоқда. Юртбошининг БМТ юксак минбаридан туриб жаҳон ҳамжамиятини террор балосининг хатари ва даҳшатли оқибатларидан огоҳлантириши бежизга эмасди.

Read more...

Кофирлик ҳақида фатво бериш

Асримизнинг динда ғулувга кетиш оқибатида долзарб масаласига айланган муаммолардан бири мусулмонларни кофир деб фатво чиқаришнинг кўпайганидир. Бу масала кейин чиққан масалалардандир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бирор кишини кофир деб ҳукм чиқарилганини ҳеч ким бўлмайди. Чунки, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам нинг ўзлари мусулмонларни бу ишдан қаттиқ қайтарар эдилар.

Read more...
Subscribe to this RSS feed