Интеграция ёки ассимиляция?

Мусулмонларнинг вазифаси - жаҳон цивилизациясида (ҳазорасида) пешво бўлиш, Аллоҳнинг Пайғомини инсониятга етказишдир. Етказибгина қолмай, балки уни адо этиш ва ҳимоялашдир. «…Сиз эса, Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир». (Нисо сурасининг 104-ояти) Мусулмон халқлар - пайғамбарлар меросининг ворисларидир. Уларнинг зиммасига Аллоҳнинг Пайғомини етказиш, адо этиш ва ҳимоя қилишдек инсоният олдида ғоят жиддий масъулият юкланган. Агар кофирлар Қиёмат куни суд қилинсалар, демак мусулмонлар Аллоҳга қасамёд қилганлар сифатида Трибуналга тортиладилар, десак муболаға бўлмаса керак. Куфр кучайган, қудрати ошган бугунги кунда ҳар бир мусулмон исломнинг бир вакили сифатида ғоялар ва қарашлар курашидаги жидду-жаҳди учун икки ёқлама жавобгардир.

Батафсил...

Мусулмонлар аёлларни европаликлардан кўра юқорироқ баҳолайдилар

Ўз ҳуқуқлари борасида мусулмон оиласидаги аёлдан кўра яхшироқ таъминланган ва ҳимояланган аёл йўқ. Чунки эркакларга ўз аёли ва оиласини моддий жиҳатдан тўлиқ таъминлаш муқаддас Қуръони Каримда буюрилган.

Батафсил...

Энг кўп ишлатиладиган ёлғонлар

– Сен учун жонимни ҳам беришга тайёрман (хиёнаткор эр).
– Муҳими ташқимас, ички гўзаллик, жоним (учрашувга чиққан кўримсиз йигит).
– Мен буни билардим (талабанинг саволига жавоб беролмаган домла).
– Сендан бошқа ҳеч кимга қиё ҳам боқмаганман (уйланаётган йигит).
– Э-э-э. Хуш келдингиз! Мен ҳам ҳозир сизни ўйлаб, йўлга тушаётган эдим (қарздор кишининг қарзини сўраб келганга айтган гапи).

Батафсил...

Цивилизациялашган инсоният яланғоч хотинларни деб ҳалок бўлмоқда

Аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш одатда саратон касаллиги билан тугайди (эркакларда). Бугунги куннинг энг қудратли оммавий қирғин қуроли нима, биласизми? Стриптизчи қизлар!
Маълум бўлишича, аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш эркакларда простата бези саратон касаллигини келтириб чиқарар экан. Демак, цивилизациялашган инсоният қандайдир ядро бомбаси ёки табиий ресурсларнинг етишмаслигидан эмас, балки яланғоч хотинларнинг кўпайиб кетганлигидан ҳалок бўлаётган экан. Оқибатда сайёрамизда фақат мусулмонлар қолса керак!

Батафсил...

Исломдаги конструктив ва деструктив ижтимоий тармоқлар

Ҳар бир мусулмон одам энг камида битта, баъзан эса бир нечта ижтимоий тармоқ таркибига аъзодир. Фақат улар тармоқ эмас, балки жамоа деб юритилади. Аслини олганда, мусулмонлар жамияти кўпгина жамоалардан иборатдир ва жамиятнинг яхлитлик даражаси бу жамоалар бир-биридан қанчалик узоқ ёки яқин жойлашганлигига, ҳамда улар ўзаро муносабатларини қай тариқа юритишларига боғлиқдир.
Охирги пайтларда «жамоа» сўзи фақатгина «ўрмон» ва ўрмон атрофи доиралари билан муштаракликда тушуниладиган бўлиб колди. Ушбу тасававур худди «ўртоқ» сўзини фақатгина қизил террор билан, Тюрингияни эса фақат Бухенвальд билан боғлиқ ҳолда тушуниш каби «мантиқ»қа эгадир. Албатта, Бухенвальд чиндан ҳам Тюрингияда жойлашган, «чанг босган шлем кийган комиссарлар» эса ўзларини ўртоқлар деб атаган. Аммо, «эй, ўртоқ, ишонгин, порлар ҳали  мафтункор бахт юлдузи» деган сатрларни афро-рус шоири Ленин туғилишидан анча олдин ёзган, Тюрингия тоғларини эса Гете 18 асрдаёқ мадҳ этган. Худди шу каби, жамоалар ҳам диний шиорлар остидаги, кўпроқ «ўрмон», «мужоҳидлик» ва шу каби бошқа номлар билан танилган исёнчи ҳаракатдан минг йилдан зиёд вақт муқаддам ҳам мавжуд эди.

Батафсил...

Миллатчилик

Ислом табиий ватанпарварлик туйғуларни инкор этмайди, зеро улар инсоннинг иймон-эътиқодига зид келмайди. Бу туйғулар ҳар кимнинг ўз отаси ёки оиласига бўлган муносабатига кабидир. Бироқ, одатда миллатчилик бу билан чегараланиб қолмай, муайян бир шахснинг ҳаётини ҳам, унинг ижтимоий феъл-атворини ҳам тўлиқ назорат остига олишга интилади. Ўз мустақил маънавий, амалий, сиёсий ва ижтимоий тизимига эга бўлган Ислом ҳам миллатчилик илгари сурган ғояларга муқаррар равишда зид келади.

Батафсил...

Мусулмон уммати ўзини-ўзи йўқ қилмоқда...

Дунё харитасига назар ташлар экансиз, қотилликлар ва хунрезликлардан азоб чекаётганларнинг кўпи Ислом мамлакатларининг мусулмон аҳолиси эканига гувоҳ бўласиз. Афғонистон, Фаластин, Ироқ, Сомали ва Покистонда хунрезликлар, қотилликлар, вайронгарчиликлар ҳукмрон. Исломий фирқалар бир-бирларини муртадликда айблашмоқда. У ер-бу ерда “хоин”ларнинг қони “ҳалол”лиги, жаннатдан “маҳрум”лиги, мусулмон жамоасидан ҳайдаб юборилишини эълон қилувчи фатволар ҳам пайдо бўлаётир. Ислом миллатига нима бўлди? Тинчлик, дўстлик, биродарликда яшашга буюрган шариат қонунлари қаёқда қолди? Бирор киши Буюк Яратувчининг: “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли-Имрон, 105) ва “Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтирганлар, ҳеч шубҳасиз, оға-инилардир” (Ҳужурот, 10) деган ваҳийларига амал қиляптими?

Батафсил...

Мудроқдаги уммат (фиқҳнинг турғун ҳолати ва ёшларнинг ғулувга кетиши)

Мусулмон мутахассислари ёшларни радикаллашиб кетишининг асл сабабларини кўп марта айтганлар. Бу кўп қиррали ва чуқур илдиз отиб улгурган катта муаммодир. Муаммони тўлиқ тушуниш учун турли ҳил тарафдан ва турли хил нуқтаи назардан туриб масалани ўрганишимиз керак бўлади. Ўлкамизда мусулмон фиқҳи турғун ҳолатда бўлганини эътиборга олиб, масалани ўрганишдан қўрқмаслигимиз, тадқиқот ва бахсларни кўпайтиришимиз керак бўлади. Ушбу мавзу билан ҳам бутун муаммоларни қамраб олиш даъвосидан йироқмиз. Лекин муаммога оид баъзи хусусиятларга тўхталиб, бошқа илм аҳлларини ҳам ушбу мавзуда бирон нарса дейишга ундамоқчимиз, халос.  

Батафсил...

«Жосуслик империяси»

2013 йилнинг 29 августида америка нашри бўлмиш Washington Post америка махсус хизматларининг махфий бюджети тўғрисидаги маълумотларни ўзининг дастлабки саҳифасида чоп этди. Чоп этилган маълумотлар МРБ (Марказий разведка бошқармаси) собиқ ходими Эдвард Сноудендан олинган ҳужжатларга асосланган. Ҳозирда нашриётнинг сайтида 2012 йил феврал ойи санаси билан ўта махфий – “Конгресс учун Миллий разведка дастурлари бюджетини асослаш” (FY Congressional Budget Justification) ҳужжати 1-боби 17 дона слайдда тақдим этилган (1). Washington Postнинг бошқа сонида америка разведка жамиятининг махфий бюджети ҳақида 178 бетли маълумотлар ва ундаги ахборотларнинг мазмуни тўғрисида таҳлиллар баён этиб берилган (2). Washington Postнинг яна бошқа икки сони нишонни янада кенг кўламдаги маълумотларга “урган” (3), (4).

Батафсил...

Туркманистон жанубий чегара ҳудудларини мустаҳкамламоқда

Туркманистон ахборот манбалари  Афғонистон билан чегарадош бўлган  Лабоб ва Марв вилоятларида янги чегарачилар  ҳарбий қисмлари ташкил этилгани борасида хабар беришди. Туркманистон Миллий телевидениясининг маълум қилишича, ушбу  янги ҳарбий қисмлар  мамлакатда чегара қўшинларини ташкил этилгани куни муносабати билан таъсис этилган.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш