Нега ғарб тараққиёт сари юзланган?

Шу мавзу ва шунга ўхшаш масалаларни ўрганиш ниятида бир нечта туркум мақолалар ва уларга замонамиз уламолари тарафидан берилган ажойиб раддия жавобларини сайтимизга жойлаб боришни ният қилганмиз. Яқин ўтмишда ҳам бу муаммонинг ўзига хос ечимини қидириш ҳаракатлари кўзга кўрина бошлаган эди. Ўз вақтида Чор Россиясида яшаб ўтган, жадидларнинг таниқли пешвоси ҳисобланмиш Мусо Бигиевнинг* “Нега ғарб тараққиёт сари юзланган?” мақоласи ҳозирда Россияда чоп этиладиган “Минарет” журналида босиб чиқилди. Биз ҳам шу мақолага эътибормизни қаратдик. Нега айнан шу мақола? Баъзи тоифалар ва баъзи мусулмонлар фикрларида Ислом инқирозига мазҳабларни сабаб қилиб кўрсатиши айнан ўша даврларда (жадидлар даврида) пайдо бўла бошлаган. Мусо Бигиев эса уларнинг энг ёрқин вакилидир. Улардан таъсирланган Туркистонлик жадидлар ҳам айнан мазкур масалаларни кўтариб чиққанлар, таълим соҳасидаги ва шу соҳада хизмат қилаётган диний ҳодимларни қаттиқ танқид остига олганлар. Баъзилар ғулувга кетиб айбни диндан қидира бошлаган.. (бу эса бошқа мавзу)

Батафсил...

Ислом промоушни. IslamExpo сабоқлари

Лекин, замонавий дунёда турли хил восита ва усулларни қўллаган ҳолда буларни қандай амалга ошириш мумкин? XXI аср мусулмон даъватчисига қандай технология ва усулларни таклиф қилсак бўлади? Бу ҳақиқатан ҳам таҳлил учун қизиқарли мавзудир.

Батафсил...

Нега европаликлар насронийликни тарк қилиб, Исломни танлашмоқда?

Қуйида Ғарб мамлакатлари қонунларининг асл моҳиятини, инсонни қонунга нисбатан ишончсиз қилган сабабларни ва унинг аянчли оқибатларини ўрганиб чиқамиз ва уларнинг тинимсиз қўрқинч ҳамда ҳаяжон сабабларига ҳам назар соламиз. Одамлар ўзлари тўқиб чиқарган ва маълум тоифаларнинг манфаатларига хизмат қиладиган қонунларга доимо киритиб туриладиган тузатишлар, баъзи бандларни бекор қилиш ёки умуман бошқа қонунларга алмаштиришлар турли хил ўй-фикрларни қўзғайди. Буларнинг барчаси европаликни “одамлар тўқиб чиқарган қонунлар ҳаётга яроқсиз” эканини тушунишга, фаҳм қилишига сабаб бўлди. Табиийки, бундай ҳолатда ғарб одами ўз ҳаёти учун соғлом аҳамият касб этадиган ва барча инсонларнинг манфаатини кўзлайдиган янги қонунларни излашга ундаб туриши ҳеч ҳам ажабланарли эмас.

Батафсил...

Илдизига қара... (Доғистондаги ҳолатга бир назар)

Қуйида геосиёсий муаммолар академияси вице-президенти, стратегик ва этносиёсий тадқиқотлар маркази раҳбари Данга Ҳолидовга тегишли ана шундай маълумотларнинг бирини ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

Батафсил...

Ислом ва анъаналар

Сўнги вақтларда исрофга тўлган урф-одатлар, хўжакўрсин, риё учун қилинган дабдабали маросимлар билан курашишда  нафақат олим-у, уламолар балки ҳукумат тарафидан ҳам махсус кўрсатмалар берилиб, иллатларга аста-секинлик билан бўлсада барҳам берилмоқда. Таҳминан юз йил олдин жадид боболаримиз миллат учун зарарли бўлган урф-одатлардаги иллатлар билан курашни бошлагани билан маълум сабабларга кўра, уни охирига етказа олишмаган эди (Россиядаги қизиллар инқилоби туфайли).
Шундан бери мана юз йиллардан ошиқ вақт ўтди, қанча-қанча сувлар оқиб кетди. Улар билан бирга эса миллат бойлиги ҳам миллий анъана, урф-одат деган ном билан кўкка совурилиб келинмоқда. Баъзи иллатлар ҳаётимизга шу даражада ёпишиб олганки, улардан халос бўлиш осон бўлаётгани йўқ. Баъзи иллату бидъатларга барҳам берилса ҳам, у бошқа шакл, бошқа ном билан ҳаётимизга қайта бурнини суқмоқда. Зарарли бўлган урф-одатлар, удумлар бўйича жамиятдаги баҳс мунозаралар баъзан кескин, баъзан эса юмшоқ оҳонгдаги гап сўзлар атрофга тарқалиб турибди. Шуларнинг биттасини ҳукмларингизга ҳавола қиламиз. Албатта, қуйидаги мақола билан баҳс қилинаётган мавзу кенг қамраб олинди, энг тўғри фикрлар ҳам шудир, дейилган даъводан йироқмиз...  Марҳамат ўқиб танишинг, мавзу бўйича дил изҳорингиз бўлса уларни мавзу сўнгида баён қилишингиз мумкин.

Батафсил...

Ислом душман сифатида?

Мустамлакачиларга биринчи рақамли душман эса доимо Ислом бўлиб келган. Бироқ, Ғарб  “совуқ уруш” ботқоғига ботиб қолганида Исломга қарши урушга унча катта аҳамият бера олмаган эди. Совет иттифоқи охир-оқибат “совуқ урушда” мағлуб бўлди. Унинг мағлубиятга учрашида афғон мужоҳидларининг ўзига яраша хизмати бўлган. Ғарб учун Ислом ҳамиша “ қора доғ” бўлиб келган. Шундай бўлса-да, Ғарб юз йиллаб мустамлака остида бўлган миллионлаб мусулмонларнинг иймони ва руҳини синдира олмади.

Батафсил...

Қолоқликнинг сабаби илмсизликданми?

Масалан, Берклидаги Калифорния университетининг иқтисод бўйича профессори ва Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси (АҚШ) илмий ходими Брэдфорд Делонгнинг айтишича, мусулмон ўлкаларидаги иқтисоднинг ўта секин ва давомли тараққиётга эриша олмаётганига сабаб, бошқа мамлакатларнинг иқтисодга ижобий таъсир қилувчи имкониятларга чеклов (блок) қўйишлари экан. Брэдфорд Делонг Ислом оламининг иқтисод бўйича Лотин Америкаси ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан кўра қалоқлигига таълим соҳасини асосий омил деб ҳисоблайди. 

Батафсил...

Ҳуррият ва ғарбнинг икки хил стандартлари

Мен мусулмон ва мисрлик бўлганим учун Ислом демократия ва инсон ҳуқуқларини тан оладими, йўқми, деган савол жуда кўп берилади. Бундай саволларнинг холис берилаётганига ишонмайман. Назаримда, улар динимизни “цивилизациялашган” жамиятга мослаштирса бўладими, деб сўраётгандек. Каминага иккита танлаш имкони бериляпти, десам муболаға бўлмайди. Биринчиси, Исломда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ ва бу дин билан ғарб стандартлари бўйича яшаса бўлаверади. Иккинчиси, биз мусулмонлар етарли даражада мославушчи, яъни, диний асослар ҳамда қоидаларни қайта кўриб “цивилизацияга” яқинлашишимиз мумкин эмиш. Бу “мўътадил” одам деган ном олишга имкон беради. Лекин бу мўътадиллик сизни васатия тамойилларига риоя қилади, деган маънода эмас, балки “жа унчалик мусулмон эмас” деб таърифлайди. Яъни, улар ҳаёт тарзингиз ва дунёқарашингизни ўзларича цивилизация деб атаётган ғарб қадриятларига унчалик зид келмайди дегани бўлади.

Батафсил...

Қасос

Оммавий маданият жодугарининг домига тортилмоқдалар. Мақола муаллифи мусулмон бўлмасада, лекин ўзининг инсофли эканлигини, тарихий жараёнларга холис баҳо бериши билан кўрсатади. Албатта мақоладаги таҳлиллар исломий дунёқараш дея талқин қилинмаслиги лозим, лекин тарихий далиллар бугунги дунёда етакчиликни даъво қилаётганларнинг асл нусхаси қандай эканлигини кўрсатади. Мақолани ўқинг ва мулоҳазаларингизни билдиринг.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш