Таҳлил: мусулмонлар – Германия жамиятининг фойдали қисми

Таҳлил: мусулмонлар – Германия жамиятининг фойдали қисми

Олмониянинг Бертельсман жамғармаси янги ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди, унинг хулосаларида мамлакат мусулмонлари жамиятнинг фойдали ва узвий интеграциялашга қисми бўлиб қолганига очиқ далилларни кўриш мумкин.

Мисол учун, мусулмонларнинг 96 фоизи ўзларини Германиянинг узвий қисми ҳисоблашларини, немис тили эса 73 фоизи учун она тилига айланиб қолгани аниқланди.
Бундан ташқари, меҳнатга лаёқатли мамлакат мусулмонларининг 80 фоизи ишлаётгани исломофобларнинг барча мусулмонлар текинхўр, ижтимоий нафақада ўтирган паразит дея уқтирмоқчи бўлган чўпчакларига жиддий раддия бўлиб қолди. Улардан 60 фоизи тўлиқ бандлик ва 20 фоизи – қисман бандлик асосида ишламоқдалар.

Қайд этиш жоиз, меҳнат бозорида ва хизмат кўрсатиш ҳамда кичик бизнес соҳаларида айнан мусулмонлар немислар бажармай қўйган ишларни ўз зиммаларига олишган. Мисол учун, бу маҳаллий аҳоли анча вақтдан бери дам оладиган вақтда мусулмонларнинг муассасалари, немисларни янги сўйилган гўшт ва мева-сабзавотлар билан таъминлайдиган кўплаб майда ва ўрта маркетлар шулар жумласидандир.

Мадина Муҳаммад таржимаси

Ушбу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Илоҳий китоб барокати
Юқорига