Мақолалар сана бўйича сараланган: Апрел 2018

Британия ИИВга мусулмон раҳбар тайинлади

Британия ИИВга мусулмон раҳбар тайинлади

Келиб чиқиши Покистонлик муҳожирлардан бўлган Сожид Жовид Буюк Британиянинг янги ички ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Sky Newsга таяниб Yenicag.ru хабар бермоқда.
Сожид Жовид «Chase Manhattan» ва «Deutsche Bank» банкларида ишлаган. 2016 йилдан бери эса мамлакатнинг Жамоалар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ишлари бўйича вазирлиги раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Дунёдаги энг катта соябон (+Видео)

Маккаи мукаррама, Байтуллоҳнинг тавоф саҳни устидан дунёдаги энг катта соябон ўрнатилиши ҳақида хабарингиз борми? Бу соябон устида ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Соябон 45 метр баландликда бўлиб, умумий оғирлиги 600 тоннани ташкил қилади ва 2400 метр майдонни соя билан қоплайди. Вазият тақозосига қараб соябонни очиб ёпилади.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Илм-фан
Батафсил...

Саудия қўшинлари ҳарбий машқларда қатнашиши учун Туркияга борди

Саудия Арабистони қуролли кучларига қарашли қисмлар “EFES 2018″ номли ҳарбий қўшма машқларда иштирок этиш учун Туркиянинг Измир шаҳрига борди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Муборак Рамазон ойида БААда иш соатлари қисқаради

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) бюджет ташкилотларининг ишчи ва хизматчилари муборак Рамазон ойида қисқартирилган иш соати тартибида ишлаши эълон қилинди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

“Европа 1”: Тарихда ИШИД каби бой террорчи гуруҳ бўлмаган

Франция пойтахти Парижда 70дан ортиқ давлатнинг 500дан зиёд мутахассиси учрашиб ИШИД ва Ал-Қоида каби террорчи гуруҳларнинг молиявий таъминот манбаларини аниқлаб уларни қирқиш масаласини муҳокама қилдилар.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Петербургда Visit Chechnya маркази очилади

Петербургда Visit Chechnya маркази очилади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Чечняга хуш келибсиз” маркази очилади. Бу ерда барча хоҳловчилар Чечня ва унинг пойтахти ҳамда республиканиннг тарихий обидалари ва диққатга сазовор маданий тадбирлари тўғрисида маълумот олишлари мумкин. Мазкур марказнинг очилишидан кўзланган асосий мақсад Чечня республикасининг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва минтақага чет эллик туристларни жалб қилишдир.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Жамият
Батафсил...

Голландиядаги 13 та кўчага фаластинлик қиз номи берилди

Голландиядаги 13 та кўчага фаластинлик қиз номи берилди

Голландиянинг Гаага, Роттердам, Амстердам, Грюнинген, Леуварден, Грийпскерк, Ассен, Лейден, Хемстед, Тилбург, Влаардинг, Маарсен ва Неймеген шаҳарларидаги кўчалар фаластинлик 17 яшар фаол Аҳд Тамимий номи билан аталадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Исроил аскарини урганлиги учун 8 ой муддатга қамоқ жазосига маҳкум этилган Тамимий хоним, ўзига номаҳрам эркакнинг қўли тегмаслиги учун ҳарбийларга қаршилик кўрсатган.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Рамазон пайтида 300 та имом Францияга келади

Рамазон пайтида 300 та имом Францияга келади

Франция ва Мағриб давлатларининг келишувига биноан, 300 нафар алжирлик, марокашлик, тунислик ва туркиялик имомлар Рамазонда таровиҳ намозларини ўқиш учун Францияга келишади. 2500 та масжид ва намозхонага эга бўлган француз мусулмонлари жамоаси мамлакат ҳудудида Рамазон пайтида хофизу Қуръонлар етишмаганлиги боис чет элдан қорилар чақиришга одатланган.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш