Фозилжон Абдулқайюм (таржимаи ҳол)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Фозилжон Абдулқайюм (Фозилжон Абдулқодирович Қаюмов) 1983 йил 3 сентябрь  (ҳижрий 1403 йил, 25 зулқаъда) Ўзбекистон Республикаси Наманган шаҳрида диндор оилада таваллуд топган.

1989 йил Тошкент шаҳрида 22-ўрта мактабда, сўнг 1995 йили 309-шарқшунослик лицейида ўқиб, 1999 йилда таҳсилни тамомлаган.

Бошланғич арабий саводни онасидан, кейин мактабда олган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан араб тилидан (наҳв ва сарф илмидан) таҳсил олгач, таълимни хорижда давом эттирган.

2002-2009 йилларда Дамашқ шаҳрида «Фатҳ» ислом маъҳадида таҳсил олиб, ўқишни аъло баҳо билан тамомлаган.

Маъҳадда Шомнинг кўплаб уламо алломаларидан таҳсил олиб, уларга шогирд бўлган. Жумладан:

Шайх Фаввоз Нимр ҳафизаҳуллоҳ (тафсир, фиқҳ)

Шайх Холид Хорса ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ)

Шайх Маҳмуд Даҳлаа ҳафизаҳуллоҳ (усулу фиқҳ)

Шайх Аднон Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ ва усули, мерос)

Шайҳ Содиқ Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ (улумул Қуръон)

Шайх Муҳаммад Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ, наҳв)

Шайх Исмоил Забибий ҳафизаҳуллоҳ (Мусталаҳ)

Шайх Нодир Абу Умар ҳафизаҳуллоҳ (ақийда, тафсир)

Шайх Аҳмад Фозил ҳафизаҳуллоҳ (усулун-наҳв, наҳв)

Шайх Мазин Баакир ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ)

Шайх Айман Шаъбаний ҳафизаҳуллоҳ (Қуръон)

Шайх Маҳмуд Байрутий ҳафизаҳуллоҳ (Шамоил)

Шайх Бурҳан Асқроъ ҳафизаҳуллоҳ (тафсир)

Шайх Саъд Саққо ҳафизаҳуллоҳ (адаб)

Шайх Умар Нашуқотий ҳафизаҳуллоҳ (мусталаҳул ҳадис, мактаба)

Шайх Алий Бағдодий ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ)

Шайх Муҳаммад Хойр Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ

Шайх Аҳмад Абдулфаттоҳ ҳафизаҳуллоҳ (ахлоқ)

Шайх Аҳмад Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ

Шайх Риёз Хироқий раҳимаҳуллоҳ (мусталаҳул ҳадис)

Шайх Рошад Шамс раҳимаҳуллоҳ

Шайх Абу Ҳомид раҳимаҳуллоҳ (Ахлоқ)

Шайх Зиёд Ҳуроний ҳафизаҳуллоҳ (Қуръон)

Шайх Аҳмад Тийнавий ҳафизаҳуллоҳ (Қуръон)

Шайх Муваффақ Муробиъ ҳафизаҳуллоҳ (аҳвол шахсия)

Шайх Бассом Даббас ҳафизаҳуллоҳ (ахлоқ)

Шайх Муътасим Бизм ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ, мерос)

Шайх Аҳмад Қоббаний ҳафизаҳуллоҳ (балоғат)

Шунингдек, шу йиллар давомида маъҳаднинг бир қанча устозларидан алоҳида дарслар ҳам олган. Жумладан, шайх Риёз Хироқий раҳимаҳуллоҳдан мусталаҳул ҳадис илмидан (Асқалонийнинг Нухбатул фикар китоби, Ибн Салоҳнинг муқаддимаси, Тадрийбур ровий ва бошқа китоблардан).

Шайх Аднон Дарвешдан усулул фиқҳдан.

Шайх Мазин Бакирдан фиқҳ ва тасаввуфдан.

Шу билан бирга Шомнинг катта уламоларининг умумий дарсларида ҳам қатнашиб, уларга шогирд бўлиш шарафига эришган, жумладан:

Шайх Аллома Муҳаммад Саъид Бутий раҳимаҳуллоҳнинг «Ҳикамул Атоия»га шарҳлари, «Риёзус-солиҳин» дарслари, ақийда илмида «Куброл яқинийят» китобидан дарслари, шарқшуносларнинг турли ақийдавий шакларига раддия бўлган «Лаа йаътийҳил ботил» китобидан ва «Фиқҳус сийра» китобидан олиб борилган дарсларига қатнашган.

Шайх Наъйим Аърақсусий ҳафизаҳуллоҳнинг «Саҳиҳи Бухорий»га шарҳлари дарсларидан қисман қатнашган.

Шайх Рушдий Қалам ҳафизаҳуллоҳнинг наҳв илмига оида «Шузуруз-заҳаб» китоби асосидаги дарсларда қатнашган.

Шайх Ротиб Наблусийнинг ҳафталик дарсларида ҳам қатнашиб, манфаат олган.

Шайх Солиҳ Фарфур раҳимаҳуллоҳнинг ҳовлиларида шайх Валийуддин Фарфур ҳафизаҳуллоҳдан усулул фиқҳ илмидан дарсларида қатнашган.

Шайх Нуриддин Итр ҳафизаҳуллоҳнинг «Булуғул маром»га ёзган «Иъломул аном» шарҳларининг баъзи дарсларида қатнашган.

Шайх Муҳаммад Абул Ҳуда Яъқубий ҳафизаҳуллоҳдан «Саҳиҳи Муслим»дан ижоза олган (Муҳиддин ибн Аърабий масжидида 9 кун давомида бомдоддан ҳуфтонга қадар ўқиб тамомланган, охирги мажлисда шайхул қурро Муҳаммад Тоҳа Суккар раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари ҳам қатнашганлар).

Шайх Исмоил Забибий ва шайх Умар Нашуқотий ҳафизаҳуллоҳлардан имом Ҳаким Термизийнинг «Шамойил» китоблари тўлиқ ўқиб чиқилган мажлисда ижоза олган.

Ўқишни тамомлаб, Ватанга қайтгач, аллома, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг котиблари вазифасини бажарган, у кишининг ҳолу қавлларидан таҳсил олиш ба[тига мушарраф бўлган. Ҳозирда илмий фаолиятини «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётида давом эттирмоқда.

 

Батафсил...

Буюк силсиланинг мустаҳкам бўғини

Буюк силсиланинг мустаҳкам бўғини
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

УЛУҒ ВАТАНДОШИМИЗ – АБУ ИСО МУҲАММАД ИБН ИСО ТЕРМИЗИЙ

Оламларни йўқдан бор этган, бандаларига Ўзини танитиш учун пайғамбарлар юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!
Башариятга Роббини танитиб, умматларини икки дунё саодати йўлига йўллаган ҳидоятчимиз, шафоатчимиз, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Батафсил...

Ўш шаҳрида Қирғизстон ва Ўзбекистон диний уламолари иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Ўш шаҳрида Қирғизстон ва Ўзбекистон диний уламолари иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

26- Октабр Чоршанба куни Ўш шаҳрида жойлашган Сулаймон тоғ жомеъ масжидида Ўзбекистон Республикасидан келган диний уламолар ва Ўш вилоятидан 100га яқин масжид имомларининг иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишга Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг раиси муфтий Мақсадбек ҳожи Тўқтўмушев, Ўш вилоят губернаторининг диний маслаҳатчиси Тўқтасин ҳожи Жапаров, Дин ишлари бўйча давлат комиссиясининг жанубий минтақадаги бўлимининг бошчиси Исақбай Мурзабеков, Республика жанубидаги вилоят бош имом ҳатиблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг бўлим мудири Юлдашев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович бошчилигидаги Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг бош имом ҳатиблари ишторок этдилар.



Йиғилишда диний соҳадаги давлат сиёсати, давлатлар ва милатлар аро дўстлик, “Диний экстрамизимга ва терроризмга қарши бирга курашиш” мавзусида фикр алмашилдилар. Дастлаб муфтий Мақсадбек ҳожи Тўқтўмушев сўз бошлаб, икки давлатнинг фуқароларининг ўзаро муносабатларининг жонланиши хайрли иш бўлганини айтиб, давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари Диний экстрамизимга ва террорга қарши туришда икки давлатнинг диний идоралари биргаликда конференция, семинарларни кўпроқ ташкил қилишни таклиф қилди.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг бўлим мудири Юлдашев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович икки давлат дин соҳасида бир-биридан ўрганадиган нарсалар кўп эканини таъкидлади. Йиғилишдан сўнг меҳмонлар Сулаймон тоғ масжиди ва музей мажмуаси билан танишдилар. Кунинг иккинчи яримида меҳмонлар Ўзган туманига жўнаб кетишди.

 

 

Манба: muftiyat.kg

Батафсил...

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

Исломий даъват ишининг кўзга кўринган намоёндаларидан, тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган уламолардан, хусусан, улуғ муфассирлардан бири, Қуръони Каримнинг тўлиқ ҳолда оғзаки тарздаги илк тафсирининг соҳиби, уламоларга ва халққа Фахриддин ар-Розий, Табарий, Қуртубий, Ибн Касир ва бошқа муфассирларнинг илмларини енгил ва осон услубда тақдим этган ва ўтган асримизда яшаган забардаст олим Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳдир.

Батафсил...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари 1952-мелодий сана 15-апрел куни Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятида таваллуд топганлар.

Батафсил...

Аҳмад Дийдот (Аллоҳ раҳмат қилсин)

Апартеид тузуми даврида Халқаро Исломга даъват маркази ва Дурбандаги “Ас-Салом” институтининг асосчиси бўлган Аҳмад Дийдот христиан миссионерлари даъватига зарба берди ва ғарб маданиятининг анъанавий ҳукмронлиги ҳақидаги тушунчаларни шубҳа остига қўйди.

Батафсил...

Абу Бакр Аҳмад Мусаляр

Ҳиндистоннинг Керала штатида сунний шофеъий мазҳаб уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг Бош котиби, Каликутдаги «Сунний маданият маркази»нинг асосчиси ва раиси, Кантапурам ёшлар уюшмасининг ҳомийси.

Батафсил...

Фазилатли шайх Муҳаммад Али Собуний (ҳафизаҳуллоҳ)

Шайх Муҳаммад Али ибн Шайх Жамил Собуний хазратлари 1930-мелодий сана Суриянинг илм ва уламолари билан машҳур бўлмиш шаҳри Ҳалабда, диндор, олим оиласида дунёга келдилар. Оталари ҳам Ҳалаб шаҳрининг буюк олимларидан эдилар.

Батафсил...

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий (раҳимаҳуллоҳ)

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий хазратлари 1929-йили Туркия ҳудудига кирувчи, Ироқнинг шимолий томонидаги Бутан (Ибн Умар) оролчасидаги Жилка қишлоғида дунёга келдилар.

Батафсил...

Доктор Ваҳба Мустафо аз-Зуҳайлий (ҳафизаҳуллоҳ)

Ваҳба аз-Зуҳайлий 1932-мелодий йили Дамашқнинг Дияри атийя шаҳарчасида дунёга келдилар. Оталари Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, Қуръонга қаттиқ амал қилувчи, набавий суннатга ошиқ, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланувчи зот эдилар.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш