Булоқбоши қишлоғига ташриф

«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар» (Тавба сураси, 18-оят).

Read more...

Кувайт давлати мустақиллигининг 53 йиллиги нишонланди

2014 йил 26 февраль куни Кувайт давлати мустақиллигининг 53 йиллиги нишонланди. Ушбу байрам муносабати билан Кувайт давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тантанали зиёфат уюштирилди. Кувайт давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Халаф Бу Дхаирнинг таклифига биноан ушбу байрам тантаналарига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам ташриф буюрдилар. Кувайт давлатининг Мустақиллик куни байрамига расмий шахслар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам таклиф этилган бўлиб, кеча байрамона кайфиятда ўтди. Бу йил Ўзбекистон Республикаси билан Кувайт ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 20 йил тўлди. Давлатларимиз ўртасидаги иккиёқлама ҳамкорлик ҳамда ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар тобора ривожланиб бормоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Кувайт халқини истиқлол байрами билан табриклаб, Аллоҳ таолодан хайр-барака, фаровонлик ва бахт-саодат тилаймиз.

Read more...

Инсоният хизмати учун илмий исломий анжуман

19.01.2014  -22.01.2014  да  Жанубий Африка Жумҳуриятининг Юҳансбург шаҳрида  "Инсоният  хизмати  учун  илмий  исломий анжуман"нинг иккинчи халқаро йиғини бўлиб ўтди. Мазкур йиғинга Шайх  ҳазратлари ҳам  таклиф қилиндилар. 

Read more...

Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси котиблар кенгашининг йиллик мажлиси бўлиб ўтди

7-8 декабр кунлари Қатар давлатининг пойтахти Довҳа шаҳрида Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси котиблар кенгашининг йиллик мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда уюшма раҳбарлари ҳамда котиблар кенгаши аъзолари қатнашдилар. Мажлис ишида Уюшма котиблар кенгашининг аъзоси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.

Read more...

Австрияда Динлараро мулоқот Глобал Форуми бўлиб ўтди

2013 йил 18-19 ноябр кунлари Австрия пойтахти Вена шаҳрида KAICIID (қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз номли Халқаро динлараро ва маданиятлараро мулоқот марказининг) Глобал Форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида «Хилтон» меҳмонхонасида бутун дунёдан келган 500 дан ортиқ турли дин ва эътиқод вакиллари, етакчи мутахассислар, сиёсий арбоб ва таҳлилчилар ҳозир бўлди. Ташкилий қўмитанинг расмий таклифига биноан Глобал Форум ишида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.

Read more...

Шайх ҳазратларининг китоблари – қозоқ тилида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” туркумида нашр этилган китобларини қозоқ тилига ўгириш бошланган эди. Яқинда Олмаотадаги “Сиёвуш” нашриёти “Ҳадис ва Ҳаёт” таркибига кирувчи “Рўза китоби” ва “Закот китоби”ни қозоқ тилида чоп этиб, ўқувчиларга туҳфа этган эди. Куни кеча мазкур силсиланинг “Намоз китоби” ҳам босмадан чиқди. Ҳозирги пайтда мазкур туркумнинг “Ҳаж китоби”, “Яхшилик ва ахлоқ китоби” ҳам нашрга тайёрланмоқда.

Read more...

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИКЛАРИ

Муҳтарам ва қадрли дин қардошларимиз! Отахонлар, онахонлар, ака ука ва опа сингил ҳамда азиз ёшларимиз!
Сизларнинг барчангизни Аллоҳнинг охирги ва мукаммал динидаги икки улуғ байрамнинг бири бўлмиш Қурбон ҳайити  билан чин қалбдан муборакбод этишга ижозат бергайсиз. Аллоҳ таоло бу байрамни барчамизга қутлуғ ва баракали қилсин! Бунга ўхшаш байрамларга қайта қайта эришишни ҳаммамизга муяссар айласин! Ҳаммаларимизни соғ саломат, тинч омон бўлиб, Ўзининг ибодатида собитқадам бўлишимизни ва розилигини топиб икки дунёнинг саодатига эришишимизни насиб этсин! Ҳозирги лаҳзаларда дунёнинг турли тарафларидан келган ҳожилар муқаддас тупроқларда мусулмонларнинг Аллоҳ йўлидаги фидокорликларини рамзини ифода қилиб ҳаж ибодатини адо этмоқдалар. Ўзлари ва барча мусулмонларга яхшиликлар тилаб дуолар қилмоқдалар. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу дуоларни қабул айласин! Барча мўъмин бандаларининг икки дунё саодатига муяссар айласин! Омийн!

Read more...

Саудия Арабистони қироллиги элчихонасида байрам тадбири

23 сентябр куни Саудия Арабистони қироллигининг миллий байрами – Қироллик эълон қилинган куннинг 83 йиллиги муносабати билан пойтахтимизнинг муҳташам International меҳмонхонасининг Биллур залида тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, республикамиздаги дипломатик корпуслар вакиллари, мўътабар меҳмонлар, бошқа расмий шахслар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳозир бўлди.

Read more...

Муҳташам 10 йил

Порталимизнинг муҳтарам мухлислари!

Барчаларингизни мана ўн йилдирки туну кун хизматингизда бўлиб келаётган севимли манба - Ислом.уз порталининг 10 йиллиги билан табрик этишга рухсат бергайсиз. Ўн йил – электрон ахборот ресурслари учун катта муддатдир. Шу муддат давомида халқимизга, мўмин мусулмонларга хизмат қилиб, маълум даражага эришишдек неъматни шукр қилишга, қувониб, бир-бирини табриклашга арзигулик ходиса десак, хато қилмаган бўламиз.

Read more...
Subscribe to this RSS feed