"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (3)

Иордания давлати пойтахти Аммон шаҳридаги "Милленниюм" меҳмонхонасида 19 август куни соат 11 да "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг ўн олтинчи умумий мажлисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда академия аъзолари, давлат арбоблари, дипломатик ходимлар, турли жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари ва уламолар иштирок этишди.  

Read more...

"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (2)

"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлисида иштирок этиш учун Иорданияга келган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 18-август якшанба куни пойтахт Аммон шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар.

Read more...

Чуқур таъзия изҳор қиламиз

 Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчилармиз».

Бугун оммавий ахборот воситалари орқали Доғистондан узоқ йиллик қадрдон дўстимиз Илёс ҳожи Абдуллоҳ ўғлининг ҳалоқ бўлгани ҳақда машъум хабар келди. Бу мусибатнинг биз учун нечоғли оғир экани ёлғиз Аллоҳ таолога аёндир. Илёс ҳожи роҳимаҳуллоҳ билан Бухорода, Мир Араб мадрасасида бирган ўқиган кезларимизда танишиб, бир умрлик қадрдон бўлиб қолган эдик. У мадрасани тугатгач, таҳсилни Тошкентда давом эттирган, сўнг эса Миср Араб республикасидаги бутун дунёга машҳур ал-Азҳар дорилфунунини тамомлаган эди. Ватанига қайтгач, Илёс ҳожи Илёсов дастлабки кундан дин хизматида бўлди, эл-юрт ичида ўзига яраша ҳурмат-эътибор қозонди, кўплаб шогирдлар, муридлар етиштирди. У Доғистон ҳукумати раҳбарининг дин ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимида ҳам ишлади, сўнг масжидларда имомлик қилди. Илёс ҳожи Абдуллоҳ ўғли аҳли тариқатнинг йирик намоёндаларидан бири эди, ўз халқи орасида, ўзи яшаб турган жамиятда Ислом таълимотини таратиш, зиё, маърифат тарқатиш ишига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган забардаст олим эди.

Read more...

Олий маъҳадда битирув тантаналари

Ёз фазлининг ўзига хос хусусиятларидан бири таълим муассасаларида ўқув йилининг якунланишидир. Юртимиздаги барча ўқув юртларида таҳсилни тамомлаган йигит-қизларнинг битирув маросимлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбир кеча Имом Бухорий номли Тошкент олий ислом маъҳадида ҳам бўлиб ўтди. Тошкент ислом институтини 2013 йилда якунлаётган битирувчиларининг хатмона–битирув тантанасига маъҳад раҳбариятининг таклифига биноан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам ташриф буюрдилар. Маъҳад раҳбарияти хатмона маросимига ҳозир бўлган маъҳад мударрислари, талаба йигит-қизлар, битирувчиларнинг ота-оналари ҳамда бошқа меҳмонларни ўқув йилининг якунига етгани муносабати билан муборакбод этиб, битирувчиларга хайрли тилаклар билдирди. Шундан сўнг таҳсилда юқори кўрсаткичларга эришган,  институтнинг жамоат ишларида фаол иштирок этган талабаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Read more...

«Мусулмонлар имкон борича зўравонлик ва урушга йўл қўймасликлари керак»

Ислом олами уюшмаси (робита) аъзоси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари чечен тупроғида тинчлик ва тартиб ўрнатишда Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодировнинг хизматларини юксак баҳолади. Шайх ҳазратлари бу ҳақда «Ислом – тинчлик ва бунёдкорлик дини» V Халқаро тинчликпарвар форумида сўзлаган нутқида тўхталиб ўтдилар. 

Read more...

«Ислом – тинчлик ва бунёдкорлик дини»

2013 йилнинг 25-26 май кунлари Чеченистон пойтахти Грозный шаҳрида «Ислом – тинчлик ва бунёдкорлик дини» деб номланган V Халқаро тинчликпарвар форум бўлиб ўтди. Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган мазкур форум ЧР ҳукумат биносида бўлиб ўтди. Форумда ўттиздан ортиқ яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан, жумладан, Урдун, Лубнон, Ливан, Англия, Сурия, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Украина, Беларусь, Абхазия, Испания, Бельгия, Саудия Арабистони, Кувайт ва бошқа давлатлардан, Россия Федерацияси субъектларидан ташриф буюрган йирик уламолар, дин арбоблари, расмий шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Форумда Ўзбекистондан Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодировнинг устози, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари иштирок этдилар.

Read more...

Ўш шаҳрида Қирғизстон ва Ўзбекистон диний уламолари иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Ўш шаҳрида Қирғизстон ва Ўзбекистон диний уламолари иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

26- Октабр Чоршанба куни Ўш шаҳрида жойлашган Сулаймон тоғ жомеъ масжидида Ўзбекистон Республикасидан келган диний уламолар ва Ўш вилоятидан 100га яқин масжид имомларининг иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишга Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг раиси муфтий Мақсадбек ҳожи Тўқтўмушев, Ўш вилоят губернаторининг диний маслаҳатчиси Тўқтасин ҳожи Жапаров, Дин ишлари бўйча давлат комиссиясининг жанубий минтақадаги бўлимининг бошчиси Исақбай Мурзабеков, Республика жанубидаги вилоят бош имом ҳатиблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг бўлим мудири Юлдашев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович бошчилигидаги Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг бош имом ҳатиблари ишторок этдилар.



Йиғилишда диний соҳадаги давлат сиёсати, давлатлар ва милатлар аро дўстлик, “Диний экстрамизимга ва терроризмга қарши бирга курашиш” мавзусида фикр алмашилдилар. Дастлаб муфтий Мақсадбек ҳожи Тўқтўмушев сўз бошлаб, икки давлатнинг фуқароларининг ўзаро муносабатларининг жонланиши хайрли иш бўлганини айтиб, давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари Диний экстрамизимга ва террорга қарши туришда икки давлатнинг диний идоралари биргаликда конференция, семинарларни кўпроқ ташкил қилишни таклиф қилди.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг бўлим мудири Юлдашев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович икки давлат дин соҳасида бир-биридан ўрганадиган нарсалар кўп эканини таъкидлади. Йиғилишдан сўнг меҳмонлар Сулаймон тоғ масжиди ва музей мажмуаси билан танишдилар. Кунинг иккинчи яримида меҳмонлар Ўзган туманига жўнаб кетишди.

 

 

Манба: muftiyat.kg

Read more...
Subscribe to this RSS feed