Иноятуллоҳ Лангарий

Иноятуллоҳ Лангарий милодий 1836 йили Саййид Улуғхўжа ибн Ниёзхўжа эшон хонадонида дунёга кедди. Отаси замонасининг етук олими, онаси ҳам илмли, мумтоз адабиётнинг чин мухлиси эди.

Иноятуллоҳ олти-етти ёшда савод чиқарди. Онадан сут билан ўтган шеъриятга ҳавас мумтоз адабиётни ўрганишга ундади. Бир неча машкларини ўқиган отаси Иноятуллоҳга "Лангарий" тахаллусини муносиб кўради. 1849 йили отаси вафот этди. Шундан сўнг Иноятуллоҳга мулла Азизхўжа таълим берди. 
1853 йили устози ёш Иноятуллоҳни Бухорога — таниқли олим, машҳур мударрис Икромча домла ҳузурига жўнатади. Иноятуллоҳ Бухородаги Кўкалдош мадрасасида саккиз йил таълим олди. Илмий мусобақаларда бир неча бор ғолиб бўлди, илм аҳли орасида танидди. 
Наманганга қайтиш тараддудини кўраётган пайтида Бухорода Туркистон уламоларининг катта анжумани ўтказиладиган, Икромча домла шундан сўнг қайтишига рухсат берадиган бўлди. Анжуман Ситораи Мохи Хосада, амир хузурида бўлиб, унда таниқли уламо ва фузалолар маъруза ўқишди. 
Анжуманнинг иккинчи қисмида, одатга кўра, савол-жавоблар қилиниб, ғолиблар аниқланиши ва тақдирланиши керак эди. Қўқондан ташриф буюрган саййид Убайдуллоҳ Миён ҳазратлари бир китоб олиб, белгиланган саҳифани очди ва шарҳлаб бериш учун мажлисни бошқариб турган Икромча домлага узатди. Домла китобга назар ташлаб, Миён ҳазратларига: 
— Менинг бир шогирдим бор. Ўша жавоб берса майлими? — деди. 
Устозларимиздан Кароматхон эшон нақл қилишларича, Иноятуллоҳ мажлис ахлига чой ташиб, хизмат қилиб юрган эди. Миён ҳазрат розилиги олингач, Икромча домланинг ишораси билан дарров китобни қўлга олди. Китоб "Усули фиқҳ" илми дастурларидан "Тафсири Манор" бўлиб, Иноятуллоҳ бу асарни ва унинг шарҳи "Манорул Анвор"ни ҳам мутолаа килган эди. 
Иноятуллоҳ китоб саҳифасига кўз югуртириб, тезда ёпди. Кўзларига суриб, сўнг кўксига босганича сўз бошлади. Ўша саҳифани ёддан ўқиб, ҳар бир жумлага равон, чиройли услубда, тушунарли шарҳ бойлади. Ҳар қайси оятнинг тушиш сабабини айтиб, мавзуга дойр ҳадисларни ўқиди. Ҳадис ровийларини келтириб, уларнинг сийратларини баён этди. 
Ана шу воқеадан кейин уламолар ҳайъати тавсиясига кўра, амирнинг олий фармони билан Иноятуллоҳга "Шайхулислом" унвони берилди. 
"Шайхулислом" унвони одатда жуда юксак илм соҳиби, бир қанча шогирдларни тарбиялаб вояга етказган, китоблар тасниф эттан зотларга бериларди. Бундай илтифотга муносиб бўлишга интилган Иноятуллоҳ яна уч йил Бухорода қолди. У кундузлари кутубхонада мутолаа қилар, кечалари шаҳарнинг турли гўшаларига бориб, тушунмаганларини олимлардан сўраб олар эди. Онаси бетоб бўлиб қолгани сабабли 1863 йили амир рухсати ва устозлари оқфотиҳаси билан Наманганга қайтди. Ота йўлини давом эттириб, ҳазрати Лангар масжидида мударрислик ва имом-хатиблик кидди. Иноятуллоҳ тез-тез Қўқон шаҳрига бориб, Миён ҳазратдан сабоқ олиб турди. Илм мажлисларида иштирок этиб, маърузалар ўкиди. Қўқон хонлиги ҳудудида «Иноятхўжа Лангарий» номи билан шуҳрат қозонди. 
Иноятхўжа Мадраса ва масжидларнинг фаолиятини яхшилашга харакат килди. Уламолар ҳайъатини тузиб, бир катор мударрис ва имомларни кўрикдан ўтказди. Вақф, закот, ушр каби даромадларнинг йиғилиши ва тақсимланишини тафтиш эттирди. Қуръон, ҳадис, фикҳ билимдонларига юксак эҳтиромда бўлди. Куръони каримни ёд олган қориларни ҳурматлаш билан бирга, улардан тартил ва тажвид қоидаларига риоя этишни қатгиқ талаб килар эди. Иноятуллоҳ Лангарий охирги нафасигача илм ўрганишга интилди. У ҳижрий 1316 йилнинг 4-шавволи (милодий 1899 йил 15 феврал) чоршанба куни вафот этди.

Абдураҳим МУҲАММАДХОН ўғли, 
меҳнат фахрийи, Наманган шаҳри

back to top