Чеченистон сафари (2014, 29 май-2 июн)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари жорий йилнинг 29-майидан 2-июнига қадар Россия сафарида бўлдилар. У киши Москва шаҳарида ватандошлар, меҳнат муҳожирлари ва янги мусулмонлар билан учрашдилар. Уларнинг турли саволларига жавоб бердилар ва ваъз-насиҳат қилдилар.

Шайх ҳазратлари Чеченистон пойтахтида бўлиб ўтган "Ислом тинчлик ва бунёдкорлик дини" халқаро анжуманида иштирок этдилар. У киши Аргун шаҳрида янги очилган "Аймани Қодирова" номидаги масжидда жума намозига ўтдилар. 
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари анжуманнинг очилиш маросимида нутқ сўзладилар. Анжуман давомида "Иститоъа фиқҳи" мавзуида сўз сўзладилар.
Мазкур анжуманда Ўзбекистондан ташқари, Кувайт, Иордания, Саудия, Миср, Мағриб, Белгия, Жазоир ва бошқа бир қатор давлатлардан келган олимлар иштирок этдилар.

back to top