“Тасаввуф инсонга омонлик ва диёрга барқарорликдир” (давоми)

Чеченистонда биринчи президент Аҳмад Ҳожи Қодиров хотирасига бағишлаб “Тасаввуф инсонга омонлик ва диёрга барқарорликдир” шиори остида ўтказилаётган халқаро илмий анжуманда 28 август куни ўз ишини давом эттирди. Унинг биринчи ишчи мажлиси “Тасаввуф ахлоқий жавҳардир. У билан ватанлар истиқрор топур, инсонлар тараққиётга эришур ва Роҳман танилур” сарлавҳаси остида ўтди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мажлисда маъруза қилдилар. Иштирокчиларнинг саволларига жавоблар бердилар. Ушбу ўтиришда Адам Шаҳидов ҳам сўзга чиқди. Кўпчилик иштирокчилар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини баён қилдилар.

Танаффусдан сўнг анжуман ўз ишини давом эттирди. Бу мажлисда яманлик машҳур олим ҳабиб Али Жифрий ҳазратлари сўз сўзладилар. Сўнгра анжуман ишитрокчиларидан бу қанчаси маъруза мавзуси ва нотиқнинг маърузаси бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Анжуманнинг кечки мажлисининг биринчи қисмида яманлик машҳур тасаввуф намоёндаси ҳабиб Умар ибн Ҳафиз ҳазратлари асосий маърузани қилдилар. Сўнгра у кишига саволар берилди ва маърузаларини ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Кечки мажлиснинг иккинчи қисмида доктор Муҳаммад Ибориҳим Каттаний маъруза қилдилар. Сўнгра у кишига саволлар берилди ва маърузалари муҳокама қилинди.
Шу билан анжуманнинг бу кунги фаолияти охирига етди.

back to top