“Тасаввуф инсонга омонлик ва диёрга барқарорликдир” (охири)

Чеченистонда биринчи президент Аҳмад Ҳожи Қодиров хотирасига бағишлаб “Тасаввуф инсонга омонлик ва диёрга барқарорликдир” шиори остида ўтказилаётган халқаро илмий анжуман 29 август жума куни ўз ишини давом эттирди.

Эрталаб иштирокчилар биринчи президент Аҳмад Ҳожи Қодировнинг мақбарасини зиёрат қилдилар. У кишининг ҳақига дуода бўлдилар. Кейин шайх Сайид Аҳмад номли янги масжиднинг очилиш маросимида қатнашдилар. Масжид очилишида Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров табрик сўз сўзлади. Кейин жума намози адо этилди. Намоздан сўнг мавлид ўқилди. Ушбу масжид очилган янги қишлоқда янги боғча ва мактаб очилиш маросими ҳам бўлди.
Асрдан кейин анжуман ўз ишини давом эттирди. Бу мажлисдан доктор Усома Саййид Азҳарий ва Муҳаммад Яҳё Каттанийлар маъруза қилдилар. Маърузаларнинг муҳокамасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам қатнашдилар.
Сўнгра анжуманнинг якунловчи мажлиси бўлди. Бу мажлисда Ал Азҳар дорулфунунининг шайхи маслаҳатчиси доктор Муҳаммад Муҳанно анжманда бўлиб ўтган нарсаларнинг хулосасини баён қилди. Сўнгра анжуманнинг баёнини доктор Усома Азҳарий ўқиб эшиттирди. Ҳабиб Али ибн Жифрий ҳазратлари якунлочви нутқ сўзлади. Ал Азҳар дорулфунуни билан Чеченистон муфтийлиги орасида ўзаро илмий ҳамкорлик ҳақидаги шартнома имзоланди. Шайх Умар ибн Ҳафийз дуо қилдилар. 
Шу билан анжуман поёнига етди.
Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров ўз қароргоҳида анжуман иштирокчилари шарафига зиёфат берди. Сўнг Грозний шаҳар очиқ театрида кўпсонли тамошабинлар ҳузурида диний нашидлар ижро этилди. Нашидларни Мустафо ва Чеченистон раҳбари Рамазон Қодировнинг қизлари Хатимат ва Табораклар ижро этдилар. Охирида катта мушакбозлик байрами уюштирилди.

back to top