Хоразм ва Қорақалпоғистон сафари

2014 йил 21 октябрь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари кўҳна Хоразмга ва Қорақалпоғистонга ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар аввал Урганч шаҳрида қад кўтараётган «Кўзли ота» жомеъ масжидига бориб, масжид қурилиши билан танишишди. Шайх ҳазратлари қурилишда иштирок этаётган усталар, уларга бош-қош бўлаётган масжид аҳли билан суҳбатлашиб, бу азиз даргоҳнинг тез кунларда битиб, ишга тушишини, намозхонларга тўлиб, маънавий ва моддий обод бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилдилар.
Шундан сўнг шайх ҳазратлари Манғит шаҳрида меҳмон бўлиб, «Юсуф эшон бобо» жомеъ масжидида пешин намозидан сўнг маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнггида Қуръон тиловатидан сўнг жаннатмакон юртимиз, хусусан, Қорақалпоғистон халқининг ҳаққига Аллоҳ таолодан хайр-барака, тинчлик, хотиржамлик сўраб, улуғ алломалар юрти бўлмиш ватанимизда яшовчи барча халқларга мустаҳкам иймон-эътиқод ва икки дунё саодатини тилаб дуо қилинди.

back to top