Сирдарё сафари

2014 йил 3 ноябрь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Гулистон шаҳрида қад кўтараётган жомеъ масжидига бориб, масжид қурилиши билан танишдилар. Шайх ҳазратлари қурилишда иштирок этаётган усталар, уларга бош-қош бўлаётган масжид аҳли билан суҳбатлашиб, бу азиз даргоҳнинг тез кунларда битиб, ишга тушишини, намозхонларга тўлиб, маънавий ва моддий обод бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилдилар.

 

 

 

 

back to top