Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари "Ал-Фахр" ордени билан тақдирланди

Россия Федерацияси Мусулмонлар диний идораси ҳамда Россия муфтийлар кенгашининг раиси шайх Равиль Ғайнутдиннинг қарорига мувофиқ, “Анъанавий Исломни сақлаш, ёйиш ва унга тарғиб қилиш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, мусулмон уммати манфаатларига қилаётган хизмати учун” Ўзбекистонлик фазийлатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Ал-Фахр” ордени билан тақдирландилар. Мукофот шу йил 10 декабрь санасида ўнинчи Халқаро мусулмон форуми ишининг биринчи куни Россия мусулмонларининг диний етакчиси, муфтий Равиль Ғайнутдин томонидан топширилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг, қатор нуфузли халқаро ташкилотларнинг аъзоси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари шайх Равиль Ғайнутдинга ўз миннатдорлигини изҳор этиб, амалга ошираётган илмий ва диний фаолиятларини уммат ва бутун инсоният учун бундан буён ҳам давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

 

back to top