Москвада шайх ҳазратлари асарларининг тақдимоти бўлиб ўтди

Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган Х Халқаро мусулмонлар форуми доирасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб асарларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Шайх ҳазратларининг асарларини Россия ва Мустақил давлат ҳамдўстлиги ҳудудида чоп этиш, тарғиб этиш ва сотиш билан шуғулланувчи «Хилал» нашриёт уйи иштирокида бўлиб ўтган ушбу тақдимотда сўнгги йилларда ўзбек ва рус тилларида чоп этилган китоблар форум қатнашчилари, меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ — улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш шиори остида нашр этилаётган мазкур асарлар нафақат муаллифнинг Ватани Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиё ва МДҲ ҳудудида яшовчи мусулмонлар орасида ҳам маълум ва машҳурдир.

back to top