Мақолалар сана бўйича сараланган: Май 2017

Қандай қилиб ўзингизда «Рамазон ҳиссини» пайдо қилиш мумкин

Рамазон бошланганига маълум вақт бўлди. Атрофдаги инсонлар ушбу даврни қанчалик севишларини, шайтонлар занжирбанд қилинган шундай бир чоғда қанчалар таъзим учун фикрни жамлаш осонлиги ва умуман қандай бахтли эканликларини таъкидлашмоқда... Аммо сиз «Мен нима учун буларни ҳис қилмаяпман?» деб ўйлайсиз. Китоблар ўқийсиз, маърузалар тинглайсиз ва ўзингизда худди шундай туйғуларни шакллантиришга уринасиз, лекин улар келмайди. Сизда «Рамазон ҳисси» йўқ!

 

Балки Рамазон сиз режалаштиргандек бошланмагандир

 

Дарҳақиқат, Рамазон – бу фикрларни жамлаш ва ўзни чуқурроқ англаш пайтидир. Аммо ҳаёт ушбу пайтда тўхтамайди: ўз ишимиз ва уй юмушларимиз ҳам бўлаверади. Бироқ бу сиз Рамазондан наф ололмайсиз, деган маънони билдирмайди.

Бизнинг ҳаётимиз муаммолар ва асаббузарликларга тўла, шунингдек, улар Рамазон бошланиши муносабат билангина енгилроқ бўлиб қолмайди. Албатта, шайтонлар занжирбанд қилинган, лекин биз тарбияси устида ишлашимиз лозим бўлган ўзимизнинг нафсимиз қолмоқда.

Авваллари шундай ўйлардимки, Рамазон келиши билан мен дарҳол яхшироқ бўлиб қоламан. Ҳали Рамазон бошлангунга қадар ўзимнинг барча камчиликларим юзасидан тавба қилиб, бу ойни янги саҳифадан бошлаш ва барча белгиланган мақсадларга эришишни режалаштирар эдим. Лекин, шунга қарамасдан, яна нимадир етишмайди.

Мен шуни англадимки, Рамазон фақат ташқи ўзгаришлардан ташкил топмаган – сиз Қуръони Каримни тўлиқ қироат қилишингиз ва кўплаб ҳадисларни ўқиб чиқишингиз, Рамазон ҳақидаги маърузаларни эшитишингиз мумкин, аммо ўз-ўзидан бу сизга таъсир кўрсатмайди. Бу амалга ошишиш учун биз ўз ички оламимизга қараб кўришимиз зарур. «Сувни ифлос идишга қуйиб бўлмайди», деб бекорга айтишмайди.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинад:

 «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мўмин инсон гуноҳ қилганда унинг қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар у тавба қилса ва кечирилишини сўраса, унинг қалби тозаланади. Аммо унинг гуноҳлари кўпайиб борса, қора доғлар ҳам кенгайиб бораверади. Айни шу нарса Аллоҳ Ўзининг Китобида эслатиб ўтган «раан»дир: « Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир[1]». (Имом Термизийдан ривоят қилинган).

Шунинг учун биз бу пайтда қалбларимизни тозалашимиз ва юмшатишимиз керак.

Аллоҳ Қуръони Каримда айтади:

«Сўнгра шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ. Ва ҳолбуки, тошларнинг баъзиларидан анҳорлар отилиб чиқади, баъзилари ёрилиб, ундан сув чиқади ва баъзилари Аллоҳдан қўрққанидан қулаб тушади. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас» (Бақара сураси, 74-оят).

Балки сиз аллақачон таслим бўлдингиз ва ўйламоқдасизки: «Мен яхшироқ бўла олмасам, рўза ва ибодатларимдан нима фойда?!»

Эҳтимол, сизнинг феълингизда ёки ҳаёт тарзингизда сиз воз кечишни хоҳламаётган бирор нарса бордир?! Ёки сиз нима устида ишлашингиз зарурлигини жуда яхши биларсиз, лекин шунчаки истамаётгандирсиз?!

Аллоҳ айтади:

«Айтинг-чи, ҳавои нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила олади?! Эсламайсизларми?!» (Жосия сураси, 23-оят).

Балки диндош ака-укаларингиз ёки опа-сингилларингиздан ким биландир аразлашгандирсиз ва сиз уларга нисбатан кек сақлаётгандирсиз?!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннат эшиклари ҳар душанба ва пайшанба кунлари очилади, агар Аллоҳнинг ҳар бир бандаси кечирилишини сўраса (ўша пайтда), у Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаган бўлса, унга кечирилиш берилади. Аммо инсоннинг қалбидан диндош биродарига нисбатан нафрати бўлса, у мағфират қилинмайди» (Имом Муслим ривояти).

Ёки сиз Рамазонга тайёрланишда ортиқча уриниб юбордингиз, шунинг учун шу даражада чарчадингизки, ҳеч нарса ҳис қилмаяпсиз...

Сабаб қандай бўлишидан қатъий назар, буни ҳозироқ тўғрилашни бошланг. Рамазоннинг асл моҳиятига қайтинг, ўз ниятларингизни қайта янгиланг ва ўзингиз учун Рамазон ойида нима режалаштирганингизни ўз-ўзингизга эслатинг. Катта мақсадларингизни кичикроқ бўлакларга бўлинг ва ўзингиз хоҳлаганчалик тез амаллай олмаслигингизга хавотир олмай, уларга интилинг.

Ҳадисда айтилган: «Инсон Рамазон ойида рўза тутиб, у жаннатий бўлиб қолиши амалга ошмасдан Рамазон тугаб қолса, бурни билан чангга ишқалансин » (Имом Термизий).

Аллоҳ бизни бундай ҳолдан сақласин.

Рамазон – бу ҳар қандай эзгу ишлар ва амаллар учун энг яхши пайт. Бу Аллоҳдан нажот тилаш ва ўзини эзгу ишларга йўллашни сўраш учун гўзал онлардир. Яхши ишларга йўллаш деганда фақат улар ҳақида сўзлашгина эмас, балки кундалик ҳаётимизга тадбиқ этиш ҳам назарда тутилади.

Қачондир маъруза пайтида эшитишимча, Рамазон ойининг бошланишида таровеҳ намози вақтида масжидда намозхонлар беш қатор, Рамазоннинг ўрталарида – фақатгина икки қатор, охирида эса тўрт қатор бўлиб сафланишади. Бу мисолдан шуни кўриш мумкинки, Рамазон ойининг ўрталарида ўзларининг иймон даражасини туширадилар. «Нега?» деб сўраш мумкин. Чунки Рамазон ойининг бошланишида инсонлар ўз зиммаларига ортиқча кўп мақсадларни олишади, шунинг учун ойнинг ўрталарига келиб чарчаб қолишади ва бўшашиб кетадилар.

 

Шундай қилиб, бутун ой давомида ўз иймон мақсадларини қандай сақлаб қолиш мумкин

 

Дуо қилинг! Аллоҳ нимаики яхшиликларни хоҳласангиз, шунга етишишингизда қўлласин. Рамазон ойида нимани бажаришни режалаштирган бўлсангиз, барчасини кетма-кетликда ва уларни ҳаётингизнинг қолган қисмида ҳам амалга оширишга қувват беришини тиланг.

Ўзингизнинг олдингизга ортиқча кўп ва қийин масалаларни қўйманг. Агар Рамазоннинг бошланишида сиз ўзингизга ортиқча кўп ишларни бажаришни режалаштирсангиз, албатта, ойнинг ўрталарида ва охирида улар сиз учун оғир юкка айланади. Бу сафар сизга фақатгина бир ёки икки эзгу ишни бажаришни режалаштиришингизни, лекин уларни, шубҳасиз, амалга оширишга киришишингизни маслаҳат бераман. Бу иш, мисол учун, ҳар куни мусулмонларни дуо қилиш, яна бир қўшимча суннатни (одатда сиз қолдирадиган) бажариб бориш ва шунга ўхшаш бўлиши мумкин.

Ҳадисда айтилганидек: «Аллоҳнинг энг суйган ишлари шундай ишларки, улар кичик бўлса ҳам, доимий бажарилади» (Имом Бухорий ривояти).

Яхшиликдан бошлаш – бу унчалик катта иш эмас. Уни ҳар куни оғишмай бажариш – мана шу ҳақиқатдан мушкул иш. Шунинг учун шошилинг ва ҳозироқ бошланг!

 

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёрлади

[1] Мутоффифун, 14.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Таҳлил
Батафсил...

Қозон шаҳрида умумрус илмий-амалий анжуманси бўлиб ўтади.

Татаристоннинг Қозон шахрида “Марказлашган мусулмон диний ташкилотларининг озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги маҳкумларни жамиятга қайтаришдаги ўрни” мавзусида умумрус илмий-амалий анжуманси ўз ишини бошлади.

Батафсил...

Бельгияда мусулмонлар ва яҳудийлар ҳалол гўшт учун курашмоқда

Бельгияда мусулмонлар ва яҳудийлар ҳалол гўшт учун курашмоқда

Бельгиянинг француз тилида сўзлашувчи Валлония вилоятида ҳайвонларни анъанавий сўйишнинг тақиқланиши мамлакатдаги мусулмонлар ҳамда яҳудийларнинг кескин норозилигига учради. Бунинг сабаби шуки, янги қоидага кўра, ҳайвонлар электр токи билан ўлдирилиб, кейин бўлакларга ажратилиши керак эди, бу эса мусулмонлар ва яҳудийлар учун мутлақо тўғри келмайди.

Батафсил...

Каъбаи Муаззама узра ноёб ҳодиса

Каъбаи Муаззама узра ноёб ҳодиса

Кеча, Рамазон ойининг биринчи кунида Маккаи Мукаррама осмонидан ноёб табиат ҳодисаси кузатилади. Кеча қуёш Каъбанинг қоқ тепасидан, тик устидан ўтди. Миср астрономия ва геофизика илмий-тадқиқот институти олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу ҳодиса маҳаллий вақт билан 12:18 да, пешин намози вақти киришидан аввал юз берган.

Батафсил...

Ҳаёт мазмунини қидириб

Ҳаёт мазмуни - инсонларнинг барчаси уни излаш билан овора, уларнинг аксарияти ўзларини алдайди ва арзимаган қисмигина ҳаёт мазмунини топганини ишонч ва қатъият билан айта олади.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Таҳлил
Батафсил...

Депрессияни ёғсизлантирилган сут ёрдамида даволашадими?

Тадқиқотчилар дунё ахлининг кун сайин янада кўпроқ хаста қилаётган депрессия касаллигини даволашнинг янги ва янги усулларини изламоқдалар.

Батафсил...

Ирқчилик ва Исломофобияни бартараф этиш

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотлар бўлсин.

Биз ХХI асрга қадам қўяр эканмиз, дунёда зиддиятлар ва инқирозлар кундан-кунга кўпайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўтмишда мусулмонлар зулматли ҳаётларига зиё олиб кириш учун доимо раҳбарларининг тартиб-интизоми ва сўнгги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига қатъий амал қилиб келишган.

Қодир Аллоҳ Ўзининг Буюк Каломидаги Талоқ сурасининг 2–3-оятларида шундай марҳамат қилади:

«Ва муддатларига етсалар, яхшилик билан ушланглар ёки яхшилик билан ажралинглар ва ўзингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Ва гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар. Бу ишингиздан кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, ваъзланур. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир».

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда келтирилишича, «Қачонки Муҳаммад соллаллоҳу аайҳи васаллам жума намозида амри маъруф қилсалар, кўзлари қизарарди, овозлари кўтариларди, худди ҳужум қилишга шай аскарлар тургандек гапирардилар. Жума намозлари ҳақиқий мўминларнинг юзини очиб берадиган ва уларнинг хулқ-атворларига муносиб бўлган». Бу муддат акс таъсир ва олдиндаги қийинчиликларга муносиб қарши олиш учун тайёргарлик бўлган.

Охирги бир неча кунларда Дональд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг юзлаб ирқчиликни тарғиб қилувчи ҳамда Исломга қарши ҳужумлар (терактлар) мамлакат бўйлаб авж олди. Кўплаб аёлларнинг ҳижоблари мажбурлаб ечтирилди, минглаб муслима аёллар муслима сифатида жамоат жойларига чиқишга қўрқиб қолдилар.

Пенсилвания штати, Жанубий Леҳай олий мактабларида оқ танли талабалар қора танли тенгдошларини «пахта терувчилар» деб аташди. Мичиган штати, Рояль Оак шаҳридаги ўрта мактабда «Девор қуринг!» (оқ танли ва қора танлиларни ажратиш учун) деб такрор ва такрор айтилган видеолар намойиш қилинди. Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги коллеж биносида бўйнидан бинога осиб қўйилган қора қўғирчоқ топилди. Яна шу штатнинг Уэлсвил шаҳридаги бейсбол майдони четида жойлашган расмийлар ва ўйинчилар ўтирадиган ўриндиқларга свастика (нацизм) белгиси чизиб кетилган. Нью-Йоркдаги Қуинзда автобусга чиққан оқ танли талабалар қора танлиларга қарата: «Автобуснинг орқа ўриндиғига ўтинглар, Трамп президент бўлди!» деб айтишган.

Бу яққол ирқчилик ва Исломофобия Жим Кроунинг АҚШдаги ҳукмронлик даврини ёки ЖАР даги апартаид (оқ танлилар тўлиқ ҳуқуқларга эга ва қора танлилар бутунлай камситилган ижтимоий-сиёсий тизим)ни эслатади. ЖАР ХХ асрнинг энг кучли армияларидан бирига эга эди ҳамда адоват ва жоҳилликни ўзида жо қилганди. Аммо шунга қарамасдан ирқчилик мағлуб этилди ва мазлумлар, яъни қора танли, буғдойранг, христиан, мусулмон, Африка анъанавий дини вакиллари, ҳатто айрим виждонли оқ танли инсонлар томонидан тенглик тизими жорий этилди.

Ҳа! Мусулмонлар ирқчиликка қарши инқилобий курашда иштирок этишди. 1652 йил голландлар Кейптаунни ўз колониясига айлантирган ҳамда қулчиликни олиб кирган пайтда кўп сонли мусулмон қуллар ва сиёсий маҳбуслар Индонезия, Жануби-шарқий Осиё, Шарқий Африкадаги Голланд колонияларидан кўчириб келтирилди.

Индонезия Макассар шайхи Юсуф Ислом илми ва Қуръонга асосланган ҳаракатга асос солди. Улар қулчиликни инкор этишди. Малай-қуллар тунда занжирларда бўлгани ҳолда уйғониб, таҳажжуд намозларини адо этаётгани ҳақидаги турли хабарлар тарқатилди. Улар бу қаршиликни авлоддан-авлодга давом эттиришди ва ҳозирда бунинг натижаси ўлароқ, Кейптаунда 150 дан ортиқ масжид бор.

Жанубий африкалик малайлар мунтазам ўқийдиган ва кўп такрорлайдиган сура Юсуф сурасининг 62–64-оятлари эди:

«Ўз йигитларига: «Уларнинг сармояларини юклари ичига солиб қўйинглар. Шояд, улар аҳлларига борганларида буларни таниб, қайтиб келсалар», деди. Оталари ҳузурига қайтиб борганларида: «Эй отамиз, бизга ўлчаб бериш ман этилди. Биз билан инимизни юбор, ўлчаб оламиз ва, албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз», дедилар. «Уни сизларга худди акасини ишонганимдек ишониб топширайми? Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир», деди».

Шунинг учун авлиёлар ва Аллоҳнинг дўстлари деб олийнасаб, мукаммал ёки ёпиқ гуруҳларга аъзолар эмас, балки Аллоҳга чин ихлос билан ишонган ва Унга тақво билан ўзларини зийнатлаб олганлар айтиладилар! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: «Мазлумнинг дуосидан огоҳ бўлинг, зеро унинг дуоси ва Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқдир».

Исломофобия ҳозир яққол бошимиз узра таҳдид солмоқда ва пайғамбарларнинг ҳаёт йўлидек, мусулмонлар кулфат даврида кучли, сабрли бўлмоғи лозим. Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қиладилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқдир ва Аллоҳга маҳбуброқдир. Аммо иккаласида ҳам яхшилик бор. Ўзларингга фойдаси бор нарсалар учун қаттиқ курашинглар. Нажотни фақат Аллоҳдан сўранг ва кучсиз бўлманг. Кулфат сизни ўраб олса, «Агар шу ишларни қилганимда эди...» деманг. Балки бу Аллоҳнинг хоҳиши ва иродасидир, У нимаики истаса, уни амалга оширар. Шубҳасиз, «агар» сўзи шайтонга йўл очади».

Суннат амаллар барча ишларимизда жидду жаҳд билан ҳаракат қилишимиз кераклигини кўрсатади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом яна шундай марҳамат қиладилар: «Курашда енгган кучли эмас, балки жаҳли чиққанда ўзини боса олган кучлидир».

Шунинг учун куч жисмоний бўлиш билан бирга ақлий ва руҳий ҳамдир. У ўзида яхши соғлик ва ажойиб характерни акс эттиради. Мусулмонлар, шунингдек, фойдали машғулотларга эътибор қилишлари ва вақтни исроф этмасликлари керак. Биз энг улкан ёрдамни Аллоҳдан сўрашимиз, дангаса ва ўзгаларга қарам бўлмаслигимиз зарур.

Энг муҳими ҳар бир иш Аллоҳнинг иродаси билан эканини тан олмоғимиз ва ўтган ҳодисалар бизни тушкунликка солиб боришига йўл қўймаслигимиз даркор.

 

Исломофобияни енгиш учун баъзи амалий ишлар:

*Аллоҳга тақволи бўл ва Унга ҳам сўзингда, ҳам амалингда яқинлик иста.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш