Қобулдаги террор қурбонлари хотирасига Париждаги Эйфел минораси чироқлари ўчирилади
Франция пойтахти ҳокими Анн Идалго Парижликлар Қобулдаги террор хуружи қурбонларига мотам тутиб, Эйфел минорасининг чироқларини ўчириш хусусида кўрсатма берди. “Бугун ярим тунда чироқлар ўчирилиб, мудҳиш ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмган бегуноҳ инсонларни хотиралаймиз. Биз афғон халқи билан биргамиз”, деди ҳоким хоним.
- Published in Янгиликлар