Холислик

Холислик

Холислик

Ал-Ҳарам масжидида Маккалик бир одам намоз ва зикрлардан сўнг масжиднинг фаррошларидан бирига садақа бермоқчи бўлди. Бунга жавобан у одам ўзининг банк карталари билан тўла ҳамёнини кўрсатди ва табассум билан миннатдорчилик билдирган ҳолда бунга муҳтож эмаслигини айтди.

Шунда ўша мусулмон одам ундан сўради:
 - Сиз кимсиз ва бу ерда нима қилаяпсиз? - Мен Ҳиндистоннинг турли шаҳарларидаги меҳмонхоналар мажмуасининг эгасиман ва вақти-вақти билан мазкур масжидни ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан ажр кутмаган ҳолда тозалаш учун 6 ойлик иш визасини сотиб оламан ва менинг меҳнатимни ўз даргоҳида қабул қилишини ва уни Унинг йўлида самимий адо этишимни  сўрайман.

Ҳайратда қолган маккалик киши бу одам ҳақида масжиднинг  бошқа ҳодимларидан  суриштирди. Улар унга бу одам Ҳиндистонлик мултимиллионер эканлигини ва у вақти-вақти билан Маккага келиб ярим йиллаб масжидда бепул  ишлаши ҳақида  сўзлаб  бердилар.

back to top