Муслималарни қўллаб қувватлаган олийгоҳ устозлари

07.02.2017 info.islom.uz 

Иллинойс штатидаги Ричард Ҳигҳ олий ўқув юртининг устоз мураббиялари Трампнинг мусулмонларга нисбатан олиб бораётган сиёсатига қарши ўлароқ, муслима талаба қизларни қўллаб қувватлаш мақсадида дарсларга ҳижоб ўраган ҳолда келмоқдалар.

Жумладан франсуз тили ўқитувчиси Келлий Карстранд, Инглиз тили ўқитувчиси Сараҳ Карлсон, ижтимоий тадқиқотлар ва тарих фани ўқитувчиси Жойс Круз ва бошқалар муслималар қиёфасида дарсларда иштирок этмоқда.

 

back to top