Аҳмоқона ўлим ёки селфи қурбонлари

08.02.2017 info.islom.uz

Ҳиндистоннинг Мумбайида ҳайвонлар ҳимоячиси Сомнат Мхатре кўлвор чақишидан ҳалок бўлди. У "селфининг додаси"ни суратга олиш учун илонни ўпишга уринган

Ҳиндистонда балоғат ёшидаги йигит селфи учун кўлвор(гюрза) илонни ўпишга уриниб, ҳалок бўлди, деб хабар тарқатган РИА Новости. 

Хабарга кўра, йигитча волонтерлик ишлари билан шуғулланган, илонларни қутқарган ва уларни парваришлаган. Ўз ҳаёти давомида 18 яшар бу йигит юздан ортиқ илонларни ўлим чангалидан қутқариб қолган.

Йигитчани яқиндан таниган гувоҳларнинг сўзларига кўра, Мхатре автомобил балонлари остидан топилган кўлворни хавфсиз жойга олиб бориши керак бўлган. Илон қутқариб қолингач, волонтер селфи қилиш мақсадида жониворнинг бошидан ўпмоқчи бўлган. Кўлвор эса уни кўксидан чаққан.

Ўсмир зудлик билан касалхонага олиб борилган. Беш кун давомида шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашганлар, аммо Мхатре ҳаётдан кўз юмган.

Содир бўлган ҳодисадан сўнг ҳиндистонлик ҳайвонлар ҳимоячилари ҳукуматга мурожаат этиб, илонлар билан трюклар тасвирланган фото ва видеолар тарқалишига қарши чоралар кўришни сўрашган.

Шу каби ҳодиса Хитойда ҳам содир бўлган эди. Фақат бу ҳодиса қаҳрамони илон эмас морж бўлган эди.

Хитой ҳайвонот боғида ташриф буюрувчилардан бири морж билан бирга селфи қилиш вақтида ғарқ бўлди, ҳайвонот боғи назоратчиси ҳам ҳалок бўлган. Ҳодиса Вэйхай шаҳридаги ҳайвонот боғида рўй берган. Ҳайвонот боғига ташриф буюрган бизнесменларнинг бири моржни видеога олиб, сўнгра унинг ёнида селфи қилмоқчи бўлганида, жонивор уни сув остига тортиб кетган. Ўн йилдан буён морж парвариши билан шуғулланиб келаётган назоратчи, ғарқ бўлган сураткашни қутқариш мақсадида унинг кетидан сувга сакраган. Икки эркак ҳам ғарқ бўлган. Ҳайвонот боғи маъмурияти ушбу ҳодиса юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олиб, сураткаш оиласига 137 минг доллар компенсация тўлаган.

Манба: sputniknews

 

back to top