Озодлик ҳайкали дастлаб муслима аёл тимсолида бўлганини Трамп биладими?

Озодлик ҳайкали дастлаб муслима аёл тимсолида бўлганини Трамп биладими?

 

Американинг энг машҳур ва танилган рамзи бўлмиш Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали аввалдан муслима тимсолида бўлиши режалаштирилган.

 Ҳа, айнан шундай. Миллионлаб муҳожирларни Америка соҳилларида кутиб олиб, Янги Қитъанинг “озодлик” рамзига айланган ушбу  ҳайкал  муслима аёлдан олинган илҳомнинг маҳсулидир. 

Ушбу ҳақиқатни бутун дунёга Смистсон илмий-тадқиқот институти 2015 йилнинг ноябрида эслатиб қўйди. Аслида ҳайкалдаги ушбу аёл тимсоли исломий урфга хос ёпиқ кийимда бўлган экан. Француз ҳайкалтароши Фредерик Огюст Бартольди ҳижобда юрган мисрлик деҳқон аёллардан илҳом олиб, чизмасини ишлаган. Унинг бўлажак ҳайкали Мисрдаги Порт-Саид шаҳрида ўрнатилиши мўлжалланган. Мазкур ҳайкалнинг чизмалари остига “Миср Осиёга зиё таратмоқда” деган ном битилган экан.   

Охир-оқибат Миср ҳукумати ҳайкал учун сўралган катта нархни тўлашдан бош тортган, шунда Бартольди ўз иши учун бошқа талабгорларни — французларни топган. Франция ҳайкалга ўзгартириш киритиб, ундаги рўмолни олиб ташлаган, аммо муслима тимсолидаги аёлнинг қолган кийимлари шундайлигича қолаверган. 

Милодий 1876 йилда уни АҚШга мамлакатнинг юз йиллиги муносабати билан ҳадя қилишган. Мана, 100 йил ўтиб, ушбу ҳайкал ҳамон Америка рамзи бўлиб қолмоқда.

Мазкур ҳайкалнинг асосига шундай ёзув битилган:

“Тарк этинг қадимий ерларни, асрларнинг ўзингизга мақтовини!”, сукут ила чорлар. “Беринг менга ҳорғин халқингизни, барча эркин нафас олиш истагидагиларни, ночорликда ташлаб қўйилганларни, тор соҳиллардан қувғин қилинганларни, қашшоқ ва етимларни. Юборинг уларни мен томон — бошпанасизларни, тинкаси қуриганларни! Мен олтин дарвоза олдида машъал кўтариб турурман!”  

Қанчалик ажабланарли бўлмасин, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган чеклов Озодлик Аёли — муслима деҳқони эндиликда мусулмон қочқинларидан юз ўгириши кераклигини билдирмоқда, деб ёзади “Араб Дунёси”

back to top