АҚШ Мянмадан Рохинджа мусулмонларини қабул қилади

АҚШ Мянмадан Рохинджа мусулмонларини қабул қилади

13.02.17 info.islom.uz

АҚШ ҳукумати ҳозирда Индонезияда қўним топган рохинджа халқи мусулмонларига бошпана бермоқчи. Бу ҳақда The Jakarta Post даврий нашри хабар берди. Жумладан, АҚШ бошконсулхонасида ва Индонезиянинг Ачех вилоятидаги БМТ қочқинлар  ишлари бўйича  бошқармасида бир неча суҳбатлар ўтказилди.

Медана шаҳридаги АҚШ бош консули  Джух Салиннинг таъкидлашича, ушбу кунларда қочқинларнинг АҚШга кириш рухсатини  берувчи ҳужжатлари  расмийлаштирилмоқда.  Ҳозирча қочқинлардан неча киши АҚШда паноҳ топиши ҳақида маълум эмас. Ҳолбуки,  Индонезияда ҳозирда ушбу рохинжа озчилик миллатига мансуб 800 киши мавжуд.  Мазкур миллат вакиллари ўз ватани Мянмада қаттиқ таҳқирланмоқда и зулм кўроқда.

Манба: islam-today

 

back to top