Сиэтл ҳокими ҳар йилги шаҳар аҳолисига мурожаатини масжидга кўчирди

Америка аҳолиси ўртасида тарқалган исломофобия туфайли, Сиэтл шаҳрининг ҳокими кутилмаган қарор қабул қилди.

Эд Мюррей анъанавий шаҳар аҳолисига қаратилган мурожаатини  маъмуриятидан эмас, балки шаҳар масжидидан олиб борди. Бу илк бора шаҳар ҳокимининг қарори ҳокимият ҳудидидан ташқари ҳудудда эшиттирилишидир.
«Бу ҳаракатни амалга оширишимдан сабаб АҚШ мусулмонлар жамоасига бўлган ҳурматимни ифода этиш ва Дональд Трамп маъмурияти олиб бораётган камситувчи амалларга қарши эътирозимни билдиришдир.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу қарордан сўнг, ҳокимга нисбатан кўплаб танқидлар ёғилди, аммо улар  Эд Мюррей қароридан қайтара олмади.

back to top