Канада 2050 йилдаёқ мусулмон мамлакатига айланади

American Thinker нашри Канадада мусулмонлар сони юқори суръатларда ортиб бораётганини илғаб қолди. Журналистларнинг аниқлашича, бу мамлакатда истиқомат қилаётган мусулмонлар сони ҳар ўн йилда икки баравар ортиб бораётган экан.

Масалан, 1854 йилда бу ерда атиги уч нафар мусулмон яшаган. ХХ асрнинг бошига келиб, уларнинг сони 478 тага, асрнинг охирида эса 253000 тага етган. 2011 йилда Канадада яшовчи мусулмонлар 1,05 миллиондан ортди. Бошқача қилиб айтганда, 1901 йилда канадалик мусулмонлар жами аҳолининг 0,0009 фоизини ташкил қилган бўлса, 2011 йилда 3,2 фоизни ташкил қилишган.

Бу ўсиш шу ҳолатда сақланиб турса, Канада 2050 йилдаёқ аҳолисининг асосий қисми мусулмонлар ташкил қиладиган давлатлар қаторига киради.

 

Манба: islamreview 

 

back to top