Москва шаҳрида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари кўргазмага қўйилади

26-март куни Москва Марказий жомеъ масжидида бўлиб ўтадиган Қуръон фестивали доирасида, мўмин-мусулмонлар  жуда ноёб ҳисобланган  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочларини кўриш имконига эга бўладилар.  

Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, табдирни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад Ислом жамоатчилиги, маданияти ва анъаналарини кенг оммага намойиш қилиш. Ушбу анжуманда жомеъ масжидда хаттот ва рассомларнинг ишлари ҳам намойиш этилиши кўзда тутилган. Кўргазма ташкил этиладиган майдон  3 минг квадрат метрни ташкил қилади. Қуръон фестивали доирасида ҳайрия ярмаркалари ҳам ўтказилиши ва Қуръон тиловати бўйича болалар ўртасида мусобақа ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Манба: islamtoday

back to top