Ҳожиларга тезюрар поездлар хизмат қилади

Saudi Gazette нашриёти ҳабар беришича 2018 йилда мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадина орасида тезюрар поезди ишга туширилиши режалаштирилмокда. Хозирги кунда 450 километр темир йўлнинг 430 километри  тайер бўлган.

 «Шу йилнинг охиригача темир йўл қурилиши якунланади», - деб Саудия Арабистони жамоат трансопртлари ва темир йўллар Бошқармаси бошлиғи Румаиха ал-Румайха маълум қилди. Мусулмонлар учун муқаддас саналган икки шаҳар орасидаги йўл 2 ярим соат вақт олади. Бутун дунёдан зиёратчилар келиб қўнадиган Жидда шаҳридан Маккагача йўлга эса атиги ярим соат вақт сарфланади.

back to top