Европа Яман учун 116 млн евро ажратди

Европа Яман учун 116 млн евро ажратди

Европа ҳамжамияти Яманга инсонпарварлик ва иқтисодий ёрдам сифатида 116 миллион евро миқдорида маблағ ажратган, деб хабар қилади Еврокомиссия матбуот хизмати.

“Ёрдам пакетининг таркибидаги 46 миллион евро шошилинч инсонпарварлик ёрдами бўлиб, 70 миллион евро эса мамлакатнинг 2017 йилги иқтисодий тикланишида кўмаклашиш учун ажратилган”, дейилади ТАСС хабарларида.

Еврокомиссиянинг таъкидлашича, Европа ҳамжамияти Ямандаги вазиятни дунёдаги энг оғир инсоний инқироз деб баҳоламоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда, 18,8 миллион кишилик мамлакат аҳолисининг 70 фоизи инсонпарварлик ёрдамига муҳтождир.

 

Манба: IslamRF.Ru

 

back to top