Туркия Сомалини сув билан таъминлайди

Туркия Сомалини сув билан таъминлайди

İHH (Инсон ҳуқуқи ва эркинликлари) ташкилоти Ислом тараққиёт банки билан биргаликда Сомалида 31 та қудуқни ишга туширди.

Туркия Қизил Яримой жамияти, Туркия дин ишлари фонди ҳамда Туркия инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда инсонпарварлик ёрдами фонди Сомалига ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Мамлакат аҳолиси узоқ давом этаётган қурғоқчилик оқибатида яна қаҳатчиликка дучор бўлган. Сомалидаги 12 миллионлик аҳолининг ярми қурғоқчилик ва қаҳатчиликдан қутулиш учун халқаро ҳамжамиятдан ёрдам кутмоқда.

Туркия Қизил Яримой жамияти Сомалига 2011 йил 11 августдан буён инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда. Шу пайтдан бошлаб ташкилоти ҳаво ва денгиз транспорти орқали минтақага 70 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдамини етказиб берган. Инсонпарварлик ёрдамидан ташқари, мамлакатда қочқинлар учун 30 минг киши сиғадиган қароргоҳ ҳам қуриб берилган.

 

Манба: Анадолу

 

back to top