Мапуче ҳиндулар жуфтлиги Исломда хотиржамлик топди

Мапуче ҳиндулар жуфтлиги Исломда хотиржамлик топди

Рехуа Калкуин ва София Гонсалес Аргентинанинг Мапуче ҳинду қабиласига мансуб ва ҳаётининг асосий қисмини шаман анъаналирига биноан кечирган. Оилавий жуфтлик аввал насроний миссионерлар орқали Инжил билан танишди ва кейинчалик насронийликни қабул қилди.

Лекин, Daily Sabah ҳабар қилишича, барча саволларига жавобларни Қуръони Каримда топганликлари туфайли улар мусулмончиликни қабул қилишган. 

Мапуче қабиласи бутун дунё бўйича 450 000 нафардан иборат ва шаманлик уларнинг асосий эътиқодидир. Аммо Калкуин ва Гонсалес Инжилни ўқигандан сўнг ўзларига руҳий қўлланма сифатида насронийликни қабул қилишди, аммо ўрганишган сари бир қатор саволларга Инжилда жавоб йўқлиги маълум бўлди. Қуръони Карим қўлларига тушиши билан жуфтлик ҳама саволларига жавоб топди ва 2011 йили Исломни қабул қилди.

манба: azan.kz

Юқорига