Дунёнинг энг диндор давлатлари

Дунёнинг энг диндор давлатлари

Баъзи давлатларда дин шунчаки яшаш тарзи эмас, балки қонундир!

Мусулмон ибодатчилар муқаддас Макка шаҳрининг жанубидаги, Арофат тоғидаги Намира масжидида пешин ва аср намозини адо этиш учун йиғилганлар…

2017 йилнинг «Энг яхши мамлакатлар рейтинги» тўғрисидаги маълумотга кўра, 80 та давлат орасида 21.000 дан ортиқ аҳолидан олинган сўровномага биноан Саудия Арабистони дунёдаги энг диндор-тақводор давлат деб тан олинди.
Ўрта Шарқдаги энг катта давлат, ўта қудратли мамлакатлар орасида 9-ўринни банд қилиб турган Саудия Арабистони Ислом шариати қонунларига асосланган тизимга эга бўлган, диний раҳбарлар бошқарадиган теократик давлатдир.
Маълумотлар Ислом дини кенг ёйилаётгани ва бу дин дунёнинг энг кўп сонли аҳолиси эътиқод қилувчи христианлик динини ортда қолдириш арафасида эканини кўрсатмоқда. Дунё аҳолиси кейинги бир неча ўн йилликларда 32% га ўсиши тахмин қилиниб турган бир пайтда мусулмонлар сони 70% га, яъни 1,8 миллиарддан (2015) 3 миллиардга (2060) ортиши кутилмоқда, дея хабар берилди ПЮ ( Pew Research Center report ) тадқиқот марказининг сўнгги баёнотида.
Шу билан бир қаторда Исроил, гарчи унинг аҳолисининг аниқ эътиқод даражаси баҳсли бўлса-да, динга эътиқод қилиш бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди.
2015 йилги report from WIN/Gallup International ташкилотининг баёнотида келтирилишича, тахминан 65% исроиллик динсиз ёки бутунлай худосиз (атеист) эканини айтган, 30% аҳоли эса ўзининг динга мансублигини тан олган.

Саудия Арабистони

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 1
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 32

Исроил

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 2
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 30

Эрон

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 3
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 79

Ҳиндистон

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 4
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 25

БАА

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 5
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 22

Покистон

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 6
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 74

Иордания

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 7
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 67

Миср

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 8
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 45

Уммон

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 9
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 66

Туркия

Диний эътиқод бўйича рейтинги – 10
Қудратли давлатлар орасидаги рейтинги – 36

back to top