Исломий иқтисодиёт гуркираб ривожланади

Исломий иқтисодиёт гуркираб ривожланади

Жаҳон банки исломий иқтисодиётнинг яқин келажакда кескин тараққий этиб кетишини башорат қилди.


«2016 йилда жаҳон исломий иқтисодиётининг ҳажми 1,9 триллион долларни ташкил қилган бўлса, 2021 йилдаёқ бу кўрсаткич 3 триллиондан ортиб кетади», – деди Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким.
Унинг айтишича, Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган Миср, Саудия Арабистони, Индонезия, Малайзия, Эрон ва Нигерия каби давлатларнинг иқтисодиёти айниқса фаол жонланиш кутилмоқда.
«Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичлари анчагина тушкун бўлган сўнгги йиллардан кейин бундай яхшиланиш белгиларининг пайдо бўлиши ниҳоятда қувончлидир. Бу фурсатдан инфратузилма ва инсон сармояларига йўналган инвестицияларни ошириб, иқтисодий ўсишни жадаллаштириш учун фойдаланиш керак», – дейди у.

Манба: Islam-today

back to top