Турли дин вакиллари мусулмонларни қўллаб-қувватладилар

Турли дин вакиллари мусулмонларни қўллаб-қувватладилар

Америка Коннектикут штатининг Хартфордидаги турли хил дин вакиллари мусулмонлар жамоаси шарафига динлараро кеча уюштирдилар.

Тадбир Ислом маданият марказида ўтказилди. Насронийлар, яҳудийлар ва буддистлар ушбу тадбир орқали мусулмонларга бўлган ҳурматларини ва, умуман олганда, динлараро тотувликни намоён қилишга қарор қилдилар.

Hartford Courant хабар беришича, ушбу кеча ташаббускори “Лига света” номли маҳаллий ташкилот бўлди.
Кеча иштирокчиларидан Муқаддас Мария черкови қатнашчиси Майк Смулка: “Шу равишда бирлашиб туриш жуда муҳим. Мамлакатдаги аҳвол мени даҳшатга солмоқда”, деди. Маҳаллий яҳудийлар диний ташкилоти раввини Бека Голдман Майк Смулканинг сўзини қўллаб-қувватлаб, шундай деди: “Бу − биз бирга, шу ерда эканлигимизни билдиришнинг йўлидир”.
Йиғилишга келганлар Қуръони Карим тиловат қилдилар, руҳонийлар ва буддистлар монахининг маърузаларини тингладилар.

back to top