Туркия мактабларида намозхоналар очилади

Энди Туркиянинг хар бир давлат мактабида намоз хоналари мавжуд бўлиши лозим. Ушбу қарорни Республика таълим вазирлиги баён қилди.

Маълум қилинишича, ибодат хоналари ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида бўлиши керак. Хоналарга нисбатан қатор талаблар ҳам қўйилган. Хусусан, бу хоналар ер тўлада жойлашиши тақиқланган, чунки хонага қуёш нурлари тушиб туриши керак. Янги қарор энди қурилаётган диний лицейларга ҳам тааллуқлидир. Илгари улар аҳолиси 50 мингдан кам бўлмаган шаҳарларда қурилар эди, ҳозир эса аҳолиси 5 мингдан зиёд бўлса, қурилишга рухсат берилмоқда.

back to top