Католиклар кардинали мусулмонларни ҳимоя қилди

Мьянманинг католик раҳбари, кардинал Чарльз Бо мамлакат ҳукуматини рохинья мусулмонларига қарши уюштирилган ҳарбий жиноятлар билан боғлиқ ҳолатни тергов қилишга чорлади.

Кардинал Чарльз Бо ўз баёнотида, ҳаётини хавф остига қўйиб сўзлаётган бўлса-да, бу уни тўхтатмаслигини маълум қилди.
Vatican радиосида католик раҳбари, жумладан, шундай деди: “Кўпчилик сукут сақлаганида ҳам мен диний экстремизм ва мамлакат қочқинлари эҳтиёжлари ҳақида баланд овозда сўзлашда давом этаман”.
Кардинал фикрига кўра, Мьянмадаги рохинья мусулмонларига нисбатан бўлган муносабат ҳақидаги БМТга берилган ҳисобот уларни ҳимоя қилишлари учун тезкор сигнал бўлиши лозим. Шунингдек, насронийлар раҳбари барча мусулмонларни Ийд ал-Фитр билан табриклаб ўтди.

back to top