Logo
Print this page

Нима учун Саудия Арабистонида Ийд ул-Фитр хар хил санада нишонланади?

Нима учун Саудия Арабистонида Ийд ул-Фитр хар хил санада нишонланади?

Юз йил аввал Саудия Арабистони аҳолиси Ийд ал-Фитр санаси ҳақида билиш учун Маккадаги бош муфтий қарорини кутишларига тўғри келар эди. У пайтлар қиролликда радио, телеграф йўқ эди. Шунинг учун мамлакатнинг ҳар бир нуқтасига элчилар туяларда байрам ҳақидаги хабарни тарқатар эди.

Астроном Холид Заак: “Қадимда ҳар бир қишлоқ ўзи учун байрамни нишонлар эди, айниқса узоқ қишлоқларда. Ёз кунлари байрам санаси, ҳатто тўрт кунга фарқ қилиши мумкин эди”, деб изоҳлайди. Бу ҳақида Al Arabiyaга таяниб, IslamNews хабар берди.

Ҳозирда Ийд санасини телескоп ёрдамида аниқлаш мумкин. Муфтийлар у ёрдамида кунларни ҳисоблаб, байрам кунини аниқлар эди. Радио пайдо бўлиши билан мамлакатнинг ҳар хил нуқталарида байрам куни белгиланиши фарқи қисқара бошлади.

Тадқиқотчи Сулаймон Фаиз Қассим қишлоғида содир бўлган қизиқ воқеани айтиб берди: “Ўтган асрда одамлар бир элчини байрам кунини билиш учун телеграф мавжуд бўлган шаҳарга

юборибдилар. Аммо элчи шаҳарга етиб келгач, у ерда байрам бошланиб бўлганини кўриб муҳим топшириқни унутиб, зиёфатга киришиб кетибди. Бир кун ўтиб қишлоғига қайтган элчи қишлоқдагилар ҳали ҳам рўза тутаётганларини кўриб, байрам ҳақида маълум қилибди. Натижада элчи жаноблари икки маротаба байрам нишонлабди”.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика