“Муаммонинг эътиқод ва мафкуравий жиҳатларига эътибор қаратиш керак”

“Муаммонинг эътиқод ва мафкуравий жиҳатларига   эътибор қаратиш керак”

 Муаммонинг эътиқод ва мафкуравий жиҳатларига эътибор қаратиш керак”  

Жастин Велби.

Кентербери архиепископи Жастин Велби: “Дин олимлари дин номидан ўз шафқатсизликларига “йўл топмоқчи” бўлганларга қарши курашда масъулиятни ўз зиммаларига олмоқликлари керак. Агар бирор кўнгилсиз воқеа динимиз доирасида содир бўладиган бўлса, унга қарши биринчи бўлиб курашадиганлар бизлар бўлишимиз керак. Сиёсатчилар: “Бу воқеалар Ислом дини билан боғлиқ эмас”, деб воқеъликнинг сиёсий хавфсизлиги нуқтаи назаридангина иш тутмасликлари керак. Муаммонинг эътиқод ва мафкуравий жиҳатларига ҳам эътибор қаратмасак бўлмайди. Бу худдики Сребринницадаги қирғиннинг христиан дини билан ҳеч қандай боғликлик жиҳати йўқ дейиш билан баробардир…”дейди.

1995 йилнинг июл ойида Босния ва Герцеговинада жойлашган Сребреница шаҳрида Босния фуқаролик уруши бўлиб ўтган. Бу урушда Босния-Серб армияси 8000 дан ортиқ мусулмон эркак ва ўғил болаларни қирғин қилган.

Велби Би-Би-Сига берган радио суҳбатларидан бирида: “Ташқи тарафдан қараганда, Ислом дини билан боғлиқ муаммолардан бири унинг тузилишидадир. Исломда мусулмонларнинг умумий етакчиси деб кўрсатиш мумкин бўлган папа ёки епископлар йўқ. Афсуски, доимо тўғри йўлдан озувчи ва нотўғри қарашларга тарафдорлик қилувчи гуруҳларнинг топилиши ачинарли ҳолдир”, деб таъкидлайди.

Уч нафар террорчи бўлган фургон Лондон кўпригидаги пиёдалар йўлакчасида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди, эллик нафар инсонни жароҳатланди.

Жастин Велби бундай ҳодисаларга изоҳ бериб: «Ҳужумларнинг ортида қандайдир “дин омили” туради, биз бунга ўз урф-одатларимиз ва эътиқодларимиз доирасида қарши курашмоғимиз , инсонларга нега бундай қарашлар нотўғри эканини тушунтирмоғимиз керак. Секуляр ҳукуматларнинг бу борада қилаётган энг катта хатоларидан бири,  уларнинг эътиқодларини тўла тушуна олмасликларидадир. Улар одатда ўзларини кучли эътиқод қилувчилар ўрнига қўйиб тасаввур қилиб кўрмайдилар. Мана шу сенинг ҳаётинг мазмунини, кимлигинг ва қандайлигингни белгилаб берувчи эътиқоддир деб ишонтирувчи оламни кўра олмайдилар…» деди. Шунингдек, у христианликнинг ҳам тан олиш керак бўлган “зулматга тўла тарафи” борлигини яшириб ўтирмади. Бу унинг ўтган йили докторлик унвонини олиш пайтида Париж католик черковида сўзлаган маърузасидаги фикрлари тасдиқлайди.

У Европани маданиятларининг “Яҳудий-Христиан илдизлари”ни қайта кўриб чиқишга ва экстремизм ҳамда “нафрат гуруҳлари” пайдо бўлишига сабаб бўлган оммавий диндан совуш муаммосига ечим топишга чақирди. Велби: “Муаммонинг асл моҳиятини тушунишлик учун биз динимизни мукаммал ўрганиб, Европанинг барча нуқталари билан баҳам кўришимиз керак. Агар диний омил сабаб бўлган ваҳшийликларни хавфсизлик ёки сиёсатга оид муаммо сифатида ўргансак, унда бу каби муаммоларга ҳеч қачон ечим топиб бўлмайди деб қўрқаман”, дея таъкидлади ўз нутқида.

 

Абулатиф Иргашев  таржимаси

 

back to top