ОАВ: ИШИДда янги бошлиқ

ОАВ: ИШИДда янги бошлиқ

“Ислом давлати” халқаро террористик гуруҳи жангарилари ўзларига янги етакчини сайлашди.

Бу тўғрисида Суриянинг Даръа вилоятидаги корреспонденти Тарек Халабига таяниб хабар беради Nation News. Хозирда Даръа вилоятида ИШИД ўз фаолиятини ривожлантирмоқда шу сабабдан террористларнинг янги пешвосининг исми ҳам айнан шу худуда маълум қилинган. Хабар берилишича янги раҳбар этиб, Абу Таим Инкил номи билан танилган 40 ёшли Ваэль Фаур аль-Ид тайинланган. Сурия ахборот агентлиги маълумотига кўра жангарилар унга содиқликка қасамёд қилганлар.

back to top