Logo
Print this page

Мьянма ҳокимияти БМТнинг мусулмонлар қирғинини тафтиш қилиш миссиясини мамлакатга қиргизмади

Мьянма ҳокимияти БМТнинг мусулмонлар қирғинини тафтиш қилиш миссиясини мамлакатга қиргизмади

Мьянма ҳукумати БМТнинг инсон ҳуқуқлари Кенгаши махсус миссиясининг аъзоларини Ракхайн штатидаги рохинья мусулмонларини этник тозалаш фактлари бўйича суруштириш ишларини олиб бориш учун мамлакатга киришини тақиқлади.

Бу тўғрисида Мьянма ташқи ишлар вазиринг муовини У Чжо Тин баёнат қилди. “Миссия аъзолари мамлакатга киришини тақиқлайдиган тегишли кўрсатма яқин кунларда чоп этилади”, - вазир ўрибосарининг сўзларини келтиради Myanmar Times нашриёти. Амалдор, яқин орада мамлакатнинг дунёдаги барча элчихоналарига миссия аъзоларига Мьянмага ташриф буюришига визалар бермаслик тўғрисида фармойиш юборилишини ҳам айтиб ўтди. Таъкидлаб ўтиш жойизки, яқинда Мьянма ҳукумати ўзи мустақил терговни ўтказиб, натижаларини дунё ҳамжамиятига маълум қилиши тўғрисида баён қилди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика