АҚШ давлат департаменти ўзбеклар орасидаги қуллик ҳақида.

"Новая Эпоха" (Yeniçaģ) русийзабон туркий сайти АҚШ давлат департаменти махсус маърузасида хозирги замон ўзбеклари орасидаги қуллик холати туғрисида чиқарган қайғули хулосаси ҳақида хабар берди.

“Ўзбек аёллари ва болалар яқин Шарқда, Овроосиё ва Осиёда, ҳамда махаллий фоҳишахоналар, клублар ва қароргоҳларда жинсий савдога дучор бўлишаяпти. Ўзбек эркаклари ва камроқ даражада аёллар Қозоғистон, Туркия, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Украинанинг қурилиш, нефть ва газ, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо ва озиқ – овқат секторларида мехнат қилишга мажбурланмоқдалар”, - дейилади маърузада.
Маъруза муаллифлари фикрича, Ўзбекистон ҳукумати, мавжуд тенденцияларга қарши курашишга етарлича чора кўрмаяпти. Бунданда ортиқ шўро давридан қолиб кетган болаларни пахта теримига мажбурлаб чиқариш амалиёти хануз сақланиб қолган. 2016 йил терим мавсумда махаллий рахбарларга юқори режалар ва паст сотиб олиш нархларни белгилаб ҳукумат ўзи шунга ундади.
Маърузада, Ўзбекистон ҳукумати ушбу холатлар билан курашиш учун қабул қилиши мумкин бўлган бир қатор чоралар кўрсатиб ўтилган.
Фуқаролар ўртасида яширин қуллик тарқалиши бўйича тузилган 187 мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон оҳирги ( салбий) учинчи гуруҳга киритилган. Айтмоқчи, Россия ҳам шу гуруҳда.

back to top